Ижтимоий тармоқларда хавфсизлик камари тақмаган ҳайдовчиларни аниқлайдиган қурилма ишга тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот котиби Азизхон Муродов «Дарё»га ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 15 февраль куни Сирдарё вилояти ЙҲХБ томонидан вилоят ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга М-39 автомобиль йўлининг 871-километрида жойлашган Сирдарё ЙПХ масканида ҳаракатланиб ўтаётган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланган ёки йўқлигини аниқловчи махсус видеокузатув мосламалари ўрнатилган. Айни кунларда мазкур мослама синовдан ўтказилмоқда.
«Синов муддати якуний натижаларига кўра, оммавий ахборот воситаларида ва интернет ижтимоий тармоқларида қўшимча маълумотлар берилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)