• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Улар ҳужжатни ўзича талқин қилиб, сиёсий мақсад йўлида фойдаланмоқда». 1991 йилги ҳужжат Украинага уруш эълон қилишда дастак қилиб кўрсатишга ярайдими?

    Meduza Der Spiegel журналининг «Қайта топилган 1991 йилги ҳужжатлар Россия томонидан қўйилган айбловларини тасдиқлайди» сарлавҳали мақоласи бўйича Кардифф университети тарихчиси Сергей Радченкога бир қатор саволлар билан мурожаат қилди. «Дарё» бу суҳбатни ўзбек тилига ўгирди.

    Фото: Sven Simon / Scanpix / LETA

    24 февраль куни Украинага уруш эълон қилган Владимир Путин НАТО шарқ томонга бир дюйм ҳам кенгаймаслиги тўғрисида Россияга ваъда берилгани, лекин бу ваъда бузилгани, халқона тилда айтганда, шунчаки аҳмоқ қилишганини яна бир бор таъкидлади.

    Бундан бир ҳафта олдин Германиянинг Der Spiegel нашри «Қайта топилган 1991 йилги ҳужжатлар Россия томонидан қўйилган айбловларини тасдиқлайди» сарлавҳаси остида мақола чоп этганди. Мақола муаллифи НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг ташкилот, Путин баёнотларидан фарқли ўлароқ, кенгаймасликка ҳеч қачон ваъда бермагани ҳақидаги сўзларини шубҳа остига олади. Spiegel’даги мақолада, жумладан, шундай дейилади:

    Америкалик тарихчи ва совуқ уруш тадқиқотчиси Жошуа Шифринсон Британия миллий архивидан топиб олган ҳужжатда бу ваъда очиқ-ойдин баён этилган.
    Гап 1991 йилнинг март ойида Бонн шаҳрида АҚШ, Германия, Франция ва Буюк Британия ташқи сиёсати раҳбарларининг Шарқий Европадаги хавфсизлик масалалари, хусусан, Польша ҳамда Венгриянинг НАТОга аъзо бўлиши мумкинлиги борасидаги учрашуви ҳақида кетмоқда. Ўшанда Германия ташқи ишлар вазирлиги ҳамда АҚШ вакиллари Юрген Ҳробог ва Раймонд Зетс НАТО шарқ томон кенгаймаслиги, шу сабабли Польша ва бошқа Шарқий Европа давлатларини ташкилотга аъзо бўлишга ундамаслик кераклигини таъкидлаган.

    Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгашининг ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олишга бағишланган йиғилишида сўзлаган нутқида Spiegel’да чиққан мақолани тилга олган. Немис журналида чоп этилган ҳужжат Россияда Ғарб хиёнати ҳақидаги тезиснинг ишончли исботи сифатида қабул қилинди.

    Лекин аслида ҳам шундайми?

    Биринчидан, Совуқ уруш тадқиқотчиси Мери Саротт Германиянинг Welt am Sonntag газетасига берган интервьюсида ҳужжат тамоман эски эканлигини қайд этган: у бир неча йиллардан бери жамоатчилик учун очиқ ахборот ва халқаро муносабатлар бўйича мутахассислар ҳам ундан хабардор. Иккинчидан, Кардифф университети тарихчиси ва халқаро сиёсат бўйича профессори Сергей Радченко барибир бу ҳужжатга юридик кучга эга бўлган ваъда сифатида қараб бўлмаслигини Meduza’га тушунтирган. Нашр ушбу ҳужжатдаги сўзлар қандай шароитда айтилгани ва халқаро муносабатлар соҳасида бу каби ваъдалар қандай стандартларга кўра баҳоланиши кераклиги ҳақида Сергей Радченко билан суҳбат уюштирди.

    — Бу ҳақиқатан ҳам Путиннинг ҳақлигини исботловчи янги ҳужжатми?

    — Spiegel тилга олган ушбу ҳужжат ҳамкасбим, тадқиқотчи Жошуа Шифринсон томонидан 2019 йил Британия архивларидан топилган ва бунга икки йилдан ошди. Архив ҳужжатлари топилиб туриши одатий ҳол, лекин улар ҳақида йирик ОАВлар ёзмагунича бу шунчаки мутахассислар ўртасидаги суҳбатнинг бир қисмилигича қолади. Бир дона ҳужжат билан бутун вазиятга баҳо бериш мушкул. Бироқ Путин тарих бўйича мутахассис эмас, шунинг учун у сиёсатчи сифатида ҳужжатлардан ўзининг айрим сиёсий мақсадларига эришишда фойдаланди. Менимча, у нима қилаётганини жуда яхши билади.

    Лос-Анжелесдаги Калифорния университети архивида сақланаётган 1991 йил 6 мартда Бонн шаҳрида бўлиб ўтган учрашув якуни ҳақидаги ҳужжат 

    Лос-Анжелесдаги Калифорния университети архивида сақланаётган 1991 йил 6 мартда Бонн шаҳрида бўлиб ўтган учрашув якуни ҳақидаги ҳужжат 
    Фото: University of California

    — Умуман олганда, Германия Ташқи ишлар вазирлиги вакилини бундай баёнот билан чиқишга ундаган музокаралар мазмуни қандай эди?

    — Бу вақтга келиб (1991 йилнинг март ойида), 1990 йил октябрь ойида Германияга нисбатан якуний келишув тўғрисида шартнома тузилишига сабаб бўлган «2+4» форматидаги музокаралар аллақачон тугаганди. Ушбу жараён тарихи Берлин девори қулашига бориб тақалади. Шарқий Германия Ғарбий Германия билан бирлашгач, олдинда бир савол турарди — у НАТОга автоматик равишда қўшиладими? Горбачёв бунга тиш-тирноғи билан қарши эди ва ушбу 1990 йил 9 февралдаги контекстда АҚШ давлат котиби Жеймс Бейкер унга агар бирлашган Германия НАТОга қўшилса, ташкилот юрисдиксияси шарқ томонга бир дюйм ҳам кенгаймаслиги ҳақида ваъда беради. Яъни бунда Германиянинг шарқий қисми назарда тутилган.

    Лекин бу учрашувдан сўнг НАТО шарқ томонга умуман кенгайтирилмаслиги ҳақида гап-сўзлар бошланди. Ҳробог имзо қўйган ушбу ҳужжат Совет раҳбарияти ташкилотни кенгайтиришга қандай муносабатда экани борасида НАТО етакчилари фикрида кечган ўзгаришни аниқ акс эттиради.

    — Бейкер ва Ҳробогда бутун ташкилот номидан шундай ваъда беришга ваколат бормиди?

    — Албатта. Ахир, Ҳробог музокараларни Германия ташқи ишлар вазирлиги номидан олиб борган. Бейкер ҳам Горбачёвга НАТО шарқ томонга бир қарич ҳам ўтмаслиги ҳақида айтган вақтда АҚШ давлат котиби ҳисобланарди яъни Горбачёв наздида музокаралар олиб бориш ва шу каби ваъдаларни бериш учун тўлақонли ваколатга эга шахс мақомида эди. Бошқа томондан, Бейкер Вашингтонга қайтгач, АҚШ президенти катта Жорж Буш НАТО шарқ томонга кенгайтирмаслик ҳақидаги ушбу позицияни қўллаб-қувватламаслиги маълум бўлди.

    Нима бўлганда ҳам, бу каби ваъдалар зиммага ҳеч қандай масъулият юкламайди. Юридик мажбуриятлар икки томон розилиги ва улар имзолаган ҳужжатни талаб қилади. Ҳробог сўзлари ёзилган ҳужжатни топиб олган Жошуа Шифринсоннинг ўзи ҳам шундай фикрда. Унга кўра, бу каби ваъда орал cонтраcт — оғзаки келишув тушунчасига мос тушади. Бироқ ўйлашимча халқаро муносабатларда бундай тушунчани қўллаш мумкин эмас.

    Ҳатто давлатлараро шартномалар имзолангандан кейин ҳам уларни ратификация қилиш керак. Баъзида томонлардан бири имзоланган шартномани худди «Стратегик қуролларни чеклаш II»да бўлгани каби ратификация қилмайди. Картер ва Брежнев тугал келишувга келиб, имзо чеккан бўлса-да, АҚШ бу шартномани ратификация қилмаган. Бунга мисоллар кўп: 1919 йилда АҚШ Сенати Миллатлар Лигаси низомини ратификация қилишдан ҳам бош тортган.

    — Шунга қарамай, Путин кўп йиллардан бери такрорлаб келадиган қараш Россияда жуда машҳур — «ваъда беришди, лекин алдашди», дейди. НАТО бунга жавобан ушбу гапларни рад этиб, ҳеч нима қилмаганини айтади. Бироқ умуман олганда ҳеч қандай ваъда берилмаган деб бўлмайди, шундай эмасми?

    — Тўғри, музокараларнинг қайсидир босқичида нимадир янграган, лекин бунинг аҳамияти йўқдай эди. Эҳтимол, қандайдир ваъдалар ҳам бўлган, лекин Совет Иттифоқи ўз тушунчасига кўра иш юритишда давом этган. Агар қандайдир битим имзоланганида, Горбачёвнинг кўнгли жойига тушиб, бирлашган Германия НАТОга қўшиб олинмаслиги кераклигини талаб қилишдан тўхтарди, лекин у 1990 йил февраль ойидан кейин ҳам талаб қилишда давом этади (демак, ҳеч қандай келишувга эришилмаган). Албатта, НАТО ҳеч қаёққа кенгайиши шарт эмас деган тушунча бор эди, чунки ҳаммаси яхши томонга ўзгаргандай эди: Совуқ урушдан кейин дунё гуллаб-яшнайди ва Совет Иттифоқи, Россия ҳам янги дунёнинг бир қисмига айланади.

    — Бу ваъдани мажбуриятга айлантирувчи ҳеч қандай ҳужжат мавжуд эмас демоқчимисиз?

    — Мутлақо ҳақсиз. Ўшанда ҳар нима айтиб ташланаверган. Кейин Ельцин ҳам кўп нарсаларни гапирган. Лекин бу ерда Совет томоннинг ваъдалар берилганидан кейинги хатти-ҳаракатини кузатиш кифоя. Ғарб НАТОни кенгайтирмасликка ваъда бергани учун Горбачёв ўз қўшинларини ГДРдан олиб чиққанини асословчи бирорта Совет ҳужжати бўлганида, бошқа гап эди. Лекин бундай ҳужжат ҳам, шу ваъдадан сўнг қандайдир қарорга келиб, кейин америкаликлар томонидан алданган Горбачёв муносабати ҳам йўқ. У ўзига нимадир ваъда қилингани учун эмас, балки бошқа танлови йўқлиги учун Германиянинг бирлашишига рози бўлган. СССР Германияда қололмасди, чунки у аллақачон ҳалокат ёқасига келиб, парчалана бошлаганди. Лавров ва Путин бундан бехабар деб ўйламайман. Лекин улар ҳужжатни ўзича талқин қилиб, сиёсий мақсад йўлида фойдаланмоқда.

    — Лекин Бейкер ва Ҳробог НАТОни шарқ томон кенгайтирмаслик ҳақида ваъда берган учрашувдан кейин нима ўзгарди?

    — Билл Клинтон президентлиги давридаёқ Шарқий Европа давлатлари НАТОга мурожаат қила бошлаган, Клинтон эса бу масалада қандайдир позицияни эгаллаши зарур эди. Унинг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Энтони Лейк бу каби илтимосларга ижобий жавоб бериш кераклигини айтади, чунки Россия билан дўстлик қандай тугаши номаълум ва умуман олганда, у яна тўсатдан авторитар давлатга айланиб қолмаслигига кафолат йўқ эди. Дарҳақиқат, 1993 йил декабрь ойида бўлиб ўтган биринчи Дума сайловлари натижаси Россияга нисбатан салбий муносабатни ҳар томонлама асослаб берган. Биринчи ўринда Либерал-демократик партия, учинчи ўринда коммунистлар — «қизил ва жигарранглар»нинг реванш тўлқини бошланади, унга Чеченистондаги уруш уланиб кетади, бу ҳам Россиянинг либерал имижига кескин таъсир қилади.

    Шу сабабли ўша вақтда Шарқий Европа мамлакатлари Россия айиқ каби кутилмаганда ўрмондан яна чиқиб келиши мумкинлигини таъкидлай бошлайди. Польша президенти Лех Валеса 1993 йилнинг ўзидаёқ Россиядан империализм таҳдидини тўхтатишни талаб қилган. АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Энтони Лейк ва мамлакат давлат котиби маслаҳатчиси Строуб Телботт НАТОга аъзо бўлиш Шарқий Европа мамлакатлари учун хавфсизликнинг ишончли кафолати эканига ишонган ҳолда бу позицияни қўллаб-қувватлаган. Бу қарорга бугунги кун нуқтаи назари билан қараб, уларни айблаш қийин.

    Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

    27.02.2022, 08:51   Изоҳ (0)   119640
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.