Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Рақамли детокс ёки digital детокс — виртуал дунё ва ахборот оқимидан танаффус қилиш учун одамнинг маълум вақт давомида интернет, гаджет ва бошқа рақамли қурилмалардан фойдаланишдан онгли равишда ихтиёрий воз кечишдир. Бу стресс ва тарангликни бартараф этишга, эътиборни бошқа фаолиятга қаратишга ёрдам беради. Elle нашри маълум вақтга гаджетлардан онгли равишда воз кечиш, мияга дам олиш ва тикланиш имкониятини бериш учун нима қилиш кераклиги ҳақида маълумот беради.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Гаджетларга киришни қийинлаштиринг

Буни кичик ишдан бошланг: смартфонингизни ҳар сафар кўтарганингизда ёки унга қараганингизда экранни автоматик равишда қулфдан чиқарадиган қилиб қўйган бўлсангиз, уларни ўчиринг. Ҳатто пароль киритиш зарурати каби кичик тўсиқ ҳам сизни ижтимоий тармоқлар ва Facebook’нинг янгиликлар лентаси бўйлаб мақсадсиз кезиб чиқишингизга халақит беради.

Телефон созламаларини янгиланг

Телефонингиз ёрқинлигини пасайтиринг ёки оқ-қора режимни ёқинг. Бунда севимли «ўйинчоғингиз» камроқ жозибадор бўлиши билан бирга, бундай созламалар кўриш ва асаб тизимингиз учун хавфсизроқдир.

Самолёт режимидан фойдаланинг

Самолёт режимидан одатий кунларда ҳам фойдаланинг. Агар чиндан ҳам муҳим қўнғироқлар ёки хабарларни кутмасангиз, камида бир соатга алоқани узиб қўйинг. Кейинчалик интервални янада узайтириш мумкин (масалан, дам олиш кунлари телефонни бир неча соатга ўчиринг). Вақт ўтиши билан смартфонсиз хотиржам бўлганингизни сезасиз.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Кераксиз иловаларни ўчириб ташланг

Ишингиз ёки таълим олишингиз учун қайси ижтимоий тармоқлар ва мобил иловалар ҳақиқатан ҳам зарурлигини аниқлаб олинг, кейин уларни папкаларга ажратинг ва тезкор кириш учун экраннинг биринчи саҳифаларига кўчиринг. Қолганлари ўчириб ташланиши ёки ҳеч бўлмаганда бошқа жойга кўчирилиши керак.

Кечаси телефонингизни бошқа хонада қолдиринг

Телефон билан уйқуга кетиш ва у билан уйғониш керак эмас, бунга кетадиган вақтни ўзингиз ва фикрларингиз учун сарфланг. Ажойиб ечим — гаджетни кечаси бошқа хонада қолдириш ёки ҳеч бўлмаганда уни узоқроқ масофага қўйиш. Шунда тунги дам олиш анча самарали бўлганини ва айни пайтда кайфиятингиз ҳам яхшиланганини дарров сезасиз.

Интернетда «бемақсад кезиш»ни бошқа машғулот билан алмаштиринг

Ўзингиз учун бир неча соат телефонсиз ўтказадиган ва бошқа қизиқарли нарсалар қилиш мумкин бўлган кунни белгиланг: сайрга чиқинг, машқ қилинг ёки дўстларингизни меҳмонга чақиринг.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 февраль куни ҳам ёмғир ёғади
Кино
Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)