• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Сунбул оға, малика Изабелла ва «Муҳташам юз йил» сериалидаги бадиий тўқима бўлган бошқа образлар (фото)

    «Муҳташам юз йил» тарихий драмаси аллақачон классикага айланиб улгурди. Сюжет XVI асрда Усмонлилар империяси ҳудудида яшаган тарихий шахсларнинг тақдирига асосланган, аммо сериалдаги ҳамма нарса ҳам ҳақиқат эмас. Сценарий муаллифлари баъзи қаҳрамонларни ўзлари ўйлаб топишган.

    Сунбул оға

    Фото: Legion-Media

    Фото: Legion-Media

    Ҳарам оғаси ҳақиқатан ҳам турк ҳарамларининг ажралмас қисми сифатида катта таъсирга эга бўлган. Аммо сериалда кўрсатилган ҳамма нарса ҳақиқат эмас. Ёрқин ҳазил туйғусига эга Сунбул оға тарихий шахс бўлмаган. Тўғрироғи, у Тўпқопида, фақат бутунлай бошқа даврда яшаган. Ёзувларга кўра, турк султонининг ҳарамида Иброҳим тентак (Кўсем султоннинг ўғли) қўл остида шундай исмли амалдор хизмат қилган. «Муҳташам юз йил»даги Хуррам султоннинг бунчалик яқин содиқ хизматкори бўлиши эса ҳақиқатга зид.

    Кастилиялик Изабелла

    Фото: Legion-Media

    Фото: Legion-Media

    Изабелла Фортуна — турклар томонидан асирга олинган гўзал малика, аслида у Сулаймон билан ҳеч қачон учрашмаган. Агар шундай бўлганда ҳам у султоннинг бувиси тенги бўларди, чунки у «Муҳташам юз йил»даги даврдан анча олдин яшаган. Аслида кастилиялик Изабелла Сулаймоннинг рақиби Карл V нинг бувиси эди, шунинг учун бундай романтик драмалар бўлмаган ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Буларнинг барчаси сюжетнинг кескин ва қизиқарли бўлиши учун сценарий муаллифлари томонидан ўйлаб топилган.

    Феруза хотун

    Фото: Legion-Media

    Фото: Legion-Media

    Феруза султоннинг канизаги бўлиб, «Муҳташам юз йил»нинг 64-қисмида тасвирланган. Хуррам султоннинг ўзи уни сотиб олади ва ҳарамга хизматкор сифатида олиб келади. У қизи Меҳримоҳ билан дўстлашиб, жажжи Жаҳонгир билан тил топишиб, Хуррамнинг қалбини эритиб юборади. Аслида Феруза исмли канизак ҳеч қачон бўлмаган ва унинг барча интригалари фақат экранда эди. Бироқ мухлислар Жансу Дерани фильмдаги тимсоли учун шунчалик ёмон кўриб қолишадики, актрисани очиқчасига ҳақорат қилишгача боришган. Ҳатто сериал ижодкорларига хат ёзиб, уни лойиҳадан четлаштиришни талаб қилишган.

    Содиқа хотун

    Фото: Legion-Media

    Фото: Legion-Media

    Содиқа xотун — Сулаймон султоннинг яна бир канизакларидан бири бўлиб, Хуррамнинг асабларини ўйнатган бу маккора аёл ҳам сценарий муаллифларининг тўқимаси. Умуман олганда, кинодаги Хуррам султоннинг асосий рақиблари, Моҳидаврондан ташқари, ҳақиқатан ҳаётда бўлмаган шахслар. Улар сериални қизиқарли қилиш ва аксарият аёл томошабинларни асабийлаштириш учун ўйлаб топилган. Аммо Хуррам султоннинг қонуний хотини бўлгандан сўнг Сулаймон ҳарамни чиндан ҳам тарқатиб юборган.

    Фахрия халфа

    Фото: Legion-Media

    Фото: Legion-Media

    Аввалига Диана, кейинчалик Фахрия халфага айланган аёл Мустафонинг буйруғи билан Тўпқопига келиб қолган ўғри. Қиз яхшигина амалга эга бўлади: у бош халфа бўлиб, хазина ва ҳарамни бошқаришни ўз зиммасига олади. Дастлаб у Хуррамга қарши ишлатилади, аммо кейин у икки томонлама жосусга айланади. Аммо ҳаётда Роксолананинг бундай хизматкори бўлмаган, сценарий муаллифлари ҳарамдаги бир қатор воқеаларни кўрсатиш учун Содиқа халфа образини яратишган.

    Меҳринисо султон

    Фото: Legion-Media

    Фото: Legion-Media

    Меҳринисо шаҳзода Мустафонинг қонуний рафиқаси, Меҳмеднинг онаси ва Барбароссанинг қизи. Аслида Хизр Раиснинг болалари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ – унинг меросхўри бўлмаган, айниқса, қиз фарзанд кўрмаган. Шаҳзода Мустафонинг хотини эса Румейса бўлган.

    Моҳидаврон Султон Сулаймоннинг хотини бўлмаган

    Фото: Legion-Media

    Фото: Legion-Media

    Сериалда Моҳидаврон қайта-қайта султон хоним деб аталади, лекин Сулаймон бу унвонни фақат Хуррам учун махсус киритган ва бундан олдин биронта аёл бунга лойиқ кўрилмаган. Султон хоним — бу унвонни фақат ҳукмдорнинг қонуний хотини, яъни никоҳидаги аёл олиши мумкин бўлган, лекин Моҳидаврон бундай эмас эди. Султон хоним подшоҳнинг ягона хотини деб ҳам аталган ва у жуда катта имтиёз ва кучга эга эди. Фақат волида султон (султоннинг онаси) мақоми ундан юқори бўлган. Моҳидаврон султоннинг севгилиси ва шаҳзода Мустафонинг онаси эди холос. Тарихда эса у Хуррамга уюштирган муваффақиятсиз суиқасдидан сўнг умрбод эски саройга сургун қилинган.

    Мавзуга доир: 

    • Хуррам султон образи туфайли руҳий чарчоққа гирифтор бўлган Марям Узерлининг карьераси ва шахсий ҳаёти ҳақида нималарни биламиз?
    • «Муҳташам юз йил» сериалидаги актёр болалар 11 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)
    • «Муҳташам юз йил» сериали актёрларидан қайси бири Усмонлилар сулоласининг ҳақиқий авлоди? (фото)

    26.02.2022, 20:59   Изоҳ (0)   40215
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бахт пулда эмас: севгида омади чопмаган машҳур аёллар (фото)

    26.02.2022, 17:46

    Британиялик актёр Бенедикт Камбербэтч Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлади

    26.02.2022, 13:52

    Instagram: Қудасига машина совға қилган Дилфуза Исмоилова, Азиза Ёқубова қўлини сўраган блогер, бешинчи марта ота бўлган Отабек Мирзахолов

    25.02.2022, 22:24

    Анжелина Жоли Украинадаги вазиятга муносабат билдириб, тинч аҳолига ёрдам беришини маълум қилди

    25.02.2022, 21:20

    Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон фарзанд тарбиясида амал қиладиган асосий қоида ҳақида сўзлаб берди

    25.02.2022, 18:59

    Голливуд актрисаси Женнифер Лоуренс илк марта она бўлди

    25.02.2022, 17:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.