Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубоги мусобақасининг финал баҳслари 26 февраль, шанба куни бўлиб ўтмоқда.

Фото: Бокс федерацияси

Фото: Бокс федерацияси

-57 кг вазн тоифасида ҳаракат қилтган Абдумалик Ҳалоков болгариялик Хавьер Диасга қарши рингга чиқди. Ўзбекистонлик боскчи рақиби устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Ҳалоков Странжа—2022 мусобақасининг олтин медалига эга чиқди.

-63,5 кг вазн тоифасидаги Мужибилло Турсунов украиналик Ярослав Харсиз билан жанг қилди. Мужибилло украиналик рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмади ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Турсунов ҳам олтин медал соҳибига айланди.

Маълумот учун, Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик рақиби устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритганди. 26 февраль кунги баҳсларнинг кечги дастурида Одилжон Аслонов ва Мадиёр Саидраҳимов олтин медал учун кураш олиб боради. +92 кг вазн тоифасидаги Лазизбек Муллажонов 27 февраль кун ўз жангини ўтказади.

Аввалроқ Турсуной Раҳимова украиналик боксчига имкониятни бой бериб, бронза медалини қўлга киритганди. Жаҳонгир РаҳмоновСаиджамшид ЖаъфаровСоҳиба РўзметоваРайҳона ҚодироваСитора ТурдибековаМавлуда Мавлонова эса мусобақа билан эрта хайрлашди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова