АҚШ ҳукумати Украина президенти Владимир Зеленскийга зарурат туғилса, эвакуацияда ёрдам кўрсатиши мумкинлигини таклиф қилди. Бу ҳақда Америка ва Украинадаги манбаларига таяниб, The Washington Post хабар берди.
«АҚШ ҳукумати Украина президенти Владимир Зеленскийга Киевни тарк этишида ёрдам беришга тайёр», — дейилади хабарда. Бироқ нашрнинг ёзишича, Зеленский ҳамон мамлакатни тарк этишдан бош тортмоқда.
24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Донбассда «минтақа аҳолисини геноциддан ҳимоя қилиш» учун «махсус ҳарбий операция» бошланганини маълум қилди. Операциядан мақсад «Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган» одамларни ҳимоя қилишдир». Путиннинг сўзларига кўра, Россиянинг режаларида Украинани босиб олиш йўқ. Шу билан бирга, Россия президенти Украина армияси ҳарбий хизматчиларидан қуролларини ташлаб, «уйларига қайтишни» талаб қилган. Бунга амал қилганлар «уруш ҳудудини тўсиқсиз тарк этиб, оиласи бағрига қайтиши» мумкин бўлади, дейди у.
Зеленский ҳарбий операциялар бошланганидан кейин Украинанинг озодликни бермаслиги, Россия билан дипломатик муносабатлар тўхтатилганини эълон қилди. 25 февралда эса украиналикларнинг ватанни ҳеч кимнинг кўмагисиз ёлғиз ҳимоя қилаётгани, дунёнинг етакчи кучлари эса вазиятни томошабин сифатида кузатаётгани ҳақида гапирган.
Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live
Изоҳ (0)