Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлаётганлар учун Польша чегарасини кесиб ўтиш тартибини тушунтирди.

«Лвовга келган фуқароларимизни Порохова кўчаси, 18 манзилига боришингизни ва диаспора вакили Солиев Маъруф (+380 96 102 10 95) билан боғланиб, рўйхатни шакллантириш учун унга ўз маълумотларингизни тақдим этишингизни сўраймиз.

Чегарани кесиб ўтиш фақат Ўзбекистоннинг Украинадаги ва Польшадаги элчихоналари вакиллари ҳамроҳлигида марказлашган ҳолда автобусларда амалга оширилиши мумкинлигига эътибор беришингизни сўраймиз. Бошқа барча ҳолатларда сиз чегарадан ўтишда муаммоларга дуч келасиз.

Шунингдек, эвакуация рўйхатини тузишда устуворлик биринчи ўринда аёллар, болалар, талабалар ва қарияларга қаратилишини эътиборга олишингизни сўраймиз.

Сизни ишонтириб айтмоқчимизки, биз фуқароларимизни хавфсиз эвакуация қилиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси борлигини маълум қилган. Улар Польша орқали эвакуация қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди