Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Uzbekistan Airways йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан 7 мартдан бошлаб Тошкент—Иркутск—Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни йўлга қўяди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Авиакомпания хабарига кўра, ушбу йўналиш бўйича авиақатновлар душанба кунлари қуйидаги вақтларда амалга оширилди:

  • Тошкентдан учиш: 05:25 (Тошкент вақти билан), Иркутскка етиб бориш: 12:45 (Иркутск вақти билан);
  • Иркутскдан учиш: 14:45 (Иркутск вақти билан), Тошкентга етиб бориш: 16:35 (Тошкент вақти билан).
25 февраль ҳолатига кўра, Тошкент—Иркутск йўналишида авиачипта  2 066 187 сўмдан, Тошкент—Иркутск—Тошкент йўналишидаги авиачипталар эса 3 689 207 сўмдан бошланади.

Шунингдек, йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан 27 февралдан бошлаб якшанба кунлари Тошкент–Минеральние води–Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.

  • Тошкентдан учиш: 04:00 (Тошкент вақти билан), Минеральние водига етиб бориш: 05:30 (Москва вақти билан);
  • Минеральние водидан учиш: 07:00 (Москва вақти билан), Тошкентга етиб бориш: 12:00 (Тошкент вақти билан).
Тошкент—Минеральние води йўналишида авиачипта 4 172 794 сўмдан, Тошкент—Минеральние води—Тошкент йўналишидаги авиачипталар эса 5 280 468 сўмдан бошланади.

Ушбу нархлар ҳам 25 февраль ҳолатига кўра амал қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди