Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Anonymous хакерлик гуруҳи Россия ҳукуматига қарши «киберуруш» очишини эълон қилди. Бу ҳақда улар Twitter’даги саҳифасига ёзиб қолдирган.

Фото: AFP

Фото: AFP

Шунингдек, Anonymous вакиллари RT телеканали сайтига уюштирилган ҳужум бўйича масъулиятни ўз зиммасига олган. Мазкур хабарни ёзиш вақтида RT сайтининг Россия ва бир қатор хорижий версияларига кириб бўлмаяпти. RT’нинг ўзи олдинроқ телеканал сайтларига DDoS-ҳужумлар уюштирилаётганини маълум қилган.

Бундан ташқари, 24 февраль куни кечаси Кремль, ҳукумат ва Россия парламенти сайтларига киришда муаммолар юзага келган.

ФҚБ томонидан ташкил этилган Компьютер ҳодисалари миллий мувофиқлаштириш маркази Россия ахборот ресурсларига киберҳужумлар таҳдидининг кескин даражасини эълон қилган.

24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Донбассда «минтақа аҳолисини геноциддан ҳимоя қилиш» учун «махсус ҳарбий операция» бошланганини маълум қилди. Мурожаатдан сўнг ижтимоий тармоқларда Украинанинг кўплаб шаҳарларида портлашлар содир бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашченко 24 февраль куни эрта тонгда Киев, Харков ва Днепрда ҳарбий инфратузилма объектларига ракета зарбалари берилганини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди