• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олгач, бунга дунё қандай муносабат билдирди?

    Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни россияликларга қарийб бир соат давомида мурожаат йўллаганидан сўнг Донецк ва Луганск халқ республикалари (ДХР ва ЛХР) мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди. Тегишли фармонлар, шунингдек, ДХР ва ЛХР билан дўстлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномалар жонли эфир вақтида имзоланди. 22 февраль куни Давлат Думаси ҳужжатларни ратификация қилади, кейинроқ эса ратификация ҳақидаги қонун лойиҳаси Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланади.

    Аксарият хорижий етакчилар Путиннинг ДХР ва ЛХРни тан олиш қарорига кескин салбий муносабат билдирди, аммо, афтидан Россия Украинага ҳужум қилган тақдирда ҳам Ғарбнинг унга атаб қўйган оғир санкцияларига чап берадиганга ўхшайди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    АҚШ, Канада ва Британиянинг муносабати

    АҚШ президенти Жо Байден украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда Россиянинг ДХР ва ЛХРни тан олиш қарорини «қатъий қоралади». Америка раҳбари аллақачон ДХР ва ЛХРда савдо ва инвестицияларга қарши санкциялар, шунингдек, Донбасс республикалари билан алоқадор шахсларнинг мулкини блоклаш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Россия Украинага ҳужум қилган тақдирда, унга қарши АҚШ тайёрлаб қўйган чора-тадбирлар пакети ҳали фаоллаштирилмаган.

    Канада ҳам Россиянинг Донбасс республикаларини тан олганини «қатъий қораламоқда» ва санкциялар жорий этиш ниятида. «Халқаро ҳуқуқни очиқдан-очиқ менсимасликка Канада ўз ҳамкорлари ва иттифоқчилари билан кескин жавоб қайтаради. Биз бу ҳаракатлар учун иқтисодий санкциялар қўллашга тайёрланяпмиз, бу Россиянинг Украинага кейинги ҳар қандай ҳарбий аралашувига жавобан тайёрланган санкциялардан алоҳида бўлади» , — деб ёзди Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли Twitter’да.

    Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Россиянинг Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини «аччиқ аломат» ва «халқаро ҳуқуқнинг очиқдан-очиқ бузилиши» деб атади. «Бу Украина суверенитети ва яхлитлигини қўпол равишда бузишдир», — деди Британия бош вазири. Жонсоннинг сўзларига кўра, Путиннинг қарори «Минск келишувлари ва жараённи амалга ошириб бўлмайдиган қилиб қўйди». 22 февраль куни Лондон ДХР ва ЛХРнинг тан олинишига жавобан Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилади. Британия ОАВларининг ёзишича, ҳозирча гап Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан тайёрланган қатъий чора-тадбирлар тўплами ҳақида кетаётгани йўқ.

    Франция, Германия ва Польшанинг муносабати

    Франция президенти Эммануэль Макрон Россиянинг ДХР ва ЛХРни тан олишини қоралади ва «мақсадли Европа санкциялари»ни жорий этишга чақирди. Шунингдек, у БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказиш тарафдори эканини айтди. Парижга кўра, ЛХР/ДХРнинг тан олиниши «Россия томонидан халқаро мажбуриятларни ва Украина суверенитетини бузиш» бўлди.

    Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок Россиянинг Донбасс республикаларини тан олишини Украина суверенитети ва «халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузиш» ҳамда «муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларга оғир зарба» деб атади. У Россиянинг ўз қарорини бекор қилишга чақириб, Германия ва халқаро ҳамкорлар «халқаро ҳуқуқнинг бундай бузилишига муносабат билдириши» ҳақида огоҳлантирди.

    Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Россия президентининг ДХР ва ЛХР мустақиллиги ҳақидаги қарорини «Украинага қарши тажовузкорлик ҳаракати», «мулоқотни узил-кесил рад этиш ва халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузиш» деб атади. У Европа Кенгаши йиғилишини ўтказиш ва «зудлик билан санкциялар» ёрдамида жавоб беришга чақирди.

    Хитой, Молдова, Финляндия, Руминия, Грузия ва Қозоғистоннинг муносабати

    Хитой Украина муаммосини дипломатик воситалар орқали, мавжуд хавотирларни ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни олқишлайди ва томонларни вазиятнинг кескинлашувига олиб келадиган ҳаракатлардан тийилишга чақиради, деди Хитой элчиси Чжан Сзюн БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида.

    Молдова президенти Майя Санду Россиянинг Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олганини қоралади. «Бунинг халқаро ҳуқуққа зидлиги кундек равшан. Молдова Украинанинг халқаро тан олинган чегаралари доирасидаги суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга қатъий содиқ қолади», — деб ёзган Санду Twitter’да.

    Финляндия ҳам ушбу ҳаракатни қоралади. «Финляндия Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузувчи бир томонлама ҳаракатни қоралайди. Украина шарқидаги айримачи ҳудудларнинг тан олиниши Минск келишувларини жиддий бузишдир», — деди президент Саули Ниинистё ўз баёнотида.Унинг сўзларига кўра, Финляндия Европа Иттифоқининг «жамоавий жавоби»га қўшилади.

    Руминия президенти Клаус Ёҳаннис ДХР/ЛХРнинг тан олинишига қуйидаги твит билан муносабат билдирди: «Руминия Россиянинг Украина таркибидаги Донецк ва Луганск вилоятларини мустақил деб тан олишини кескин қоралайди. Бу халқаро ҳуқуқнинг очиқдан-очиқ бузилиши бўлиб, халқаро ҳамжамиятнинг энг қаттиқ муносабатига сабаб бўлиши керак. Биз Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлаймиз».

    Грузия ҳам Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди ва ЛХР/ДХРни тан олиш қарорини қоралайди, дея маълум қилди Грузия президенти Саломе Зурабишвили. «Грузия Россиянинг Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларини «тан олишини» кескин қоралайди, бу Россиянинг бизга тегишли ҳудуднинг 20 фоизини босиб олишига олиб келган сценарийнинг такрорланишидир», — деб ёзди Зурабишвили Twitter’даги саҳифасида.

    Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тловберди Луганск ва Донецк халқ республикаларини тан олиш эҳтимолини рад этди. «Сизни ишонтириб айтишим керакки, Қозоғистон томонидан Луганск ва Донецк халқ республикаларини тан олиш ҳақида гап йўқ. Биз халқаро ҳуқуқ асосларидан ва БМТ Низомининг асосий тамойилларидан келиб чиқамиз», — деди у журналистлар билан суҳбатда ва Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши яқин соатларда давлатнинг расмий позициясини ишлаб чиқишини айтди.

    Россия қарорини кимлар қўллаб-қувватлади?

    Ўзлари қисман тан олинган давлатлар бўлган Жанубий Осетия ва Абхазия Россиянинг ЛХР ва ДХР бўйича қарорини қўллаб-қувватлашини билдирди. Жанубий Осетия президенти Анатолий Бибилов Москванинг Донецк ва Луганск халқ республикалари суверенитетини тан олишини «кутилган, асосли ва ўзини оқлаган қарор» деб атади. Абхазия раҳбари Аслан Бжаниянинг айтишича, Путиннинг қарори «одил, геосиёсий воқеликни адекват баҳолашга асосланган ҳамда замонавий чақириқ ва таҳдидларга мос келади».

    Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар Россиянинг ДХР ва ЛХР суверенитетини тан олишини қоралади.

    Европа Иттифоқи ДХР ва ЛХРнинг тан олинишини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб ҳисобламоқда ва бунга қатъий жавоб бериш ниятида.

    «Украинадаги икки айирмачи ҳудуднинг тан олиниши халқаро ҳуқуқни, Украина ҳудудий яхлитлигини ва Минск келишувларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади», — деб ёзди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен Twitter’да.

    Худди шу мазмундаги матнни Европа Кенгаши раҳбари Чарльз Мишел ҳам Twitter’да эълон қилган. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Россиянинг ДХР ва ЛХРни тан олиш қароридан хавотир билдирди.

    «Бош котиб Россиянинг қарорини Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини бузиш деб ҳисоблайди», — деди БМТ Бош котиби вакили Стефан Дюжаррик. Унинг сўзларига кўра, Гутерриш бу ҳаракат «БМТ Низоми тамойилларига зид» эканини таъкидлаган

    У Украина атрофидаги вазиятни Минск келишувларига мувофиқ тинч йўл билан тартибга солишга чақирди ва «вазиятга алоқадор барча томонлар жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасини ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларга эътибор қаратишлари керак», — деб таъкидлади.

    ЕХҲТнинг амалдаги раиси ва Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Путиннинг қарорини қоралаб, Россия Федерациясини Украинага ҳарбий босқиндан тийилишга чақирди.

    «Президент Путиннинг қарорига келсак, биз Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари доирасидаги ҳудудий яхлитлигини сўзсиз қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз. Россияни ушбу аянчли қарорнинг ижросини таъминлаш учун ҳар қандай ҳарбий аралашувдан тийилишга ва халқаро муносабатларга узоқ муддатли оқибатларини кўриб чиқишга чақирамиз», — дейди у.

    ЕХҲТнинг Украина ва Уч томонлама алоқа гуруҳи бўйича махсус вакили, элчи Микко Киннунен «бугунги қарор янги жанговар ҳаракатлар ва қон тўкилишига олиб келмаслиги» муҳимлигини таъкидлади. У вазиятни ТCГ форматида (Украина бўйича уч томонлама алоқа гуруҳи) тинч йўл билан ҳал этиш бўйича мулоқотни давом эттиришга ҳалиям тайёр эканини қўшимча қилиб, «дипломатия ва музокараларнинг муқобили йўқ» эканини таъкидлади.

    Европа Кенгаши парламент ассамблеяси президенти Тини Кокс Россияни ДХР ва ЛХРни тан олиш қарорини бекор қилишга ва келишмовчиликларни мулоқот орқали ҳал қилишга чақирди.

    НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ҳам Россиянинг қарорини қоралади. Унинг сўзларига кўра, бундай қарор «Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказади, можарони ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни йўққа чиқаради ва Минск келишувларини бузади». Столтенберг Россияни «дипломатия йўлини танлашга» ва «халқаро мажбуриятларига мувофиқ Украинадан қўшинларини олиб чиқиб кетишга» чақирди.

    22.02.2022, 11:48   Изоҳ (0)   38573
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиянинг ДХР ва ЛХРни тан олиш қарорини қайси давлатлар қўллаб-қувватлади?

    22.02.2022, 11:10

    Путин россиялик ҳарбийларга ДХР ва ЛХРда тинчликни таъминлашни буюрди

    22.02.2022, 09:30

    «Ҳозир 2014 йилнинг феврали эмас, 2022 йилнинг феврали. Бизда бошқа давлат, бошқа армия бор». Владимир Зеленский украиналикларга мурожаат қилди 

    22.02.2022, 09:22

    Байден Донецк ва Луганскка қарши санкциялар қўллаш тўғрисидаги фармонни имзолади

    22.02.2022, 08:44

    Путин Украина масаласида Россия халқига мурожаат йўллади. Мурожаатдан кейин Донецк ва Луганск Халқ Республикалари мустақиллигини тан олди

    22.02.2022, 01:30

    БМТ Донбассдаги барча томонлардан қалтис ҳаракатлардан тийилишни сўради

    22.02.2022, 00:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Исроил тарихидаги энг қимматли разведка манбайи” — урушнинг юзсиз “қаҳрамони” Ашраф Марвон ким эди?

    Дунё | 17 май, 16:00

    Жиззахдаги бозор яқинида икки қаватли чойхона ёниб кетди (видео) 

    Ўзбекистон | 17 май, 15:53

    Турк киноси юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен тўнғич фарзандининг туғилган кунини нишонлади

    Лайфстайл | 17 май, 15:40

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ўзбекистон | 17 май, 15:20

    “Бу диққатни ўзига тортадиган ва илҳом бағишлайдиган маскан” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 17 май, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.