Исроилда Ariel фермерлар оиласи дунёдаги энг катта қулупнайни етиштирди. Мева ўзининг катталиги бўйича рекордни янгилади ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Israel News хабар бермоқда, деб ёзади «Korrespondent.net».
Улкан қулупнай Исроилнинг марказий округидаги Кадима Зоран қишлоқ хўжалигидаги плантацияда етиштирилган.
Оғирлиги 289 грамм, айланаси 34 сантиметр бўлган қулупнай Ilan навига тегишли. Уни биринчи бўлиб Исроил Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Қишлоқ хўжалиги тадқиқот ташкилотининг олими Нир Дай етиштирган ва қулупнайнинг оғирлигини тортишда шахсан ўзи иштирок этган.
Қайд этилишича, фермерлар 2022 йилда тўртта йирик қулупнай етиштирган.
Изоҳ (0)