• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Тошкентда кўп қаватли уй-жойлар, иссиқлик таъминоти, маҳаллаларни ободонлаштиришга оид лойиҳалар билан танишди

    Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни Тошкент шаҳрида кўп квартирали уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ҳамда геология соҳаси ва кимё саноатидаги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, коммунал хизматлар миллионлаб аҳоли турмушига дахлдор масала. Илгари кўп қаватли уйларга хизматни фақат мулкдорлар ширкати кўрсатар, техника ва мутахассислар етишмаслиги сабабли унинг сифати паст бўлган. Бугунги кунда эса бошқа бошқариш шакллари ҳам жорий қилинган.

    2020 йилда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 110 та кўп қаватли уй қонунчиликда белгиланган тартибда бошқарув компанияларига берилган. Бу тажриба 2021 йилда барча вилоят марказлари, Чирчиқ ва Ангрен шаҳарларида давом эттирилиб, 15 та бошқарув компанияси томонидан хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

    Масалан, Навоий шаҳридаги 116 та кўп қаватли уйга битта бошқарув компанияси томонидан хизмат кўрсатилган бўлиб, муддати ўтган қарздорлик 2 баравар қисқарган. Бу компания 34 турдаги махсус техника олиб, аҳоли ва тадбиркорларга 20 дан ортиқ янги хизматларни йўлга қўйган.

    Давлат раҳбари бу тизимни кенгайтиришни рағбатлантириш кераклигини, йил якунигача бошқарув компаниялари томонидан хизмат кўрсатишни Тошкент шаҳрининг барча хизмат сифати паст туманларида жорий этиш зарурлигини таъкидлаган. Хизматларидан аҳоли рози бўлган ширкатлар ва уй-жойни бевосита бошқарувчилар бундан мустасно эканига алоҳида эътибор қаратилган.

    «Бу ишларни тизимли ташкил этишимиз лозим. Ахир бу одамларимизнинг кундалик муаммолари, уларни ҳал этмасак, халқимиз биздан рози бўлмайди», — дейди президент.

    Бунинг учун махсус ишчи гуруҳ жойларга чиқиб, уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти, аҳоли фикрларини ўрганади, ширкатлар ва бошқарув компанияларининг молиявий муаммоларини ҳал этиб боради.

    Фаолияти ва молиявий аҳволи қониқарсиз бўлган ширкатлар ҳудудини очиқ танлов асосида бошқарув компанияларига бериш масаласини ўрганиш топширилган.

    Уй-жой бошқарув компанияларига муайян имтиёз ва енгилликлар берилиши қайд этилган. Жумладан, улар фойда ва мулк солиғидан озод этилади, ижтимоий объектларга аутсорсинг асосида хизмат кўрсатиш учун тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади, махсус техника ва ускуналар сотиб олишга 90 миллиард сўм кредит ажратилади ва фоизларининг бир қисми қоплаб берилади, импорт қилинадиган ускуна ва техникаларга божхона божлари келгуси 3 йилда «нол» ставкада қўлланилади, тугатилаётган ширкатларнинг муаммоли кредитлари 3 йилга музлатилади.

    Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига бундай ишларни барча ҳудудларда ташкил этиш вазифаси қўйилган.

    Тақдимотда 2022 йилда иссиқлик таъминоти тизимида амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида ҳам маълумот берилган.

    Хусусан, жорий йилда 10 та қозонхонани модернизация қилиш ва 2 та янги қозонхона қуриш, 120 километр иссиқлик тармоқларини янгилаш, натижада 24 минг 400 та хонадон ва 51 та ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик энергияси таъминотини яхшилаш режалаштирилган.

    Давлат раҳбари ҳар бир маҳалланинг иқтисодий, ижтимоий, илмий маркази бўлиши кераклигини айтган. Тақдимотда шу борада Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган ишлар ҳақида ахборот берилган. Қайд этилганидек, маҳаллаларда болалар ва спорт майдончалари қурилади, йўлаклар тартибга келтирилиб, дарахтлар экилади. Бунинг учун 579 та маҳалланинг ҳар бирига бюджетдан 1 миллиард сўмдан ажратилган.

    Президент бу маблағдан самарали фойдаланиш, зарур бўлса, маҳаллий бюджетдан қўшимча ресурс йўналтириш бўйича кўрсатма берган. Бошқарув компанияларини жалб қилиб, 2 мингта кўп қаватли уйларни жорий ва капитал таъмирлаш кераклиги айтилган.

    21.02.2022, 20:44   Изоҳ (0)   18621
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда баландликдан йиқилиб, бошидан оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди (видео)

    21.02.2022, 20:37

    Бекободда 64 туп қарағай кесиб ташланди. Табиатга 1,5 млрд сўм зарар етган

    21.02.2022, 19:50

    Миллий Масс-медиа фондига янги директор тайинланди

    21.02.2022, 19:20

    Фирдавс Абдухолиқовга манфаатлар тўқнашуви юзасидан қўзғатилган маъмурий иш бўйича суд қарори ўқилди

    21.02.2022, 18:32

    Тошкентда айиқ қафасидан омон қолган қиз шифохонадан уйига қайтди. Тергов ишлари давом этмоқда

    21.02.2022, 17:45

    «Очиқ айтиш керакки, аҳвол ачинарли ҳолатда». Пўлат Бобожонов автомактаблар ҳолати ҳақида фикр билдирди

    21.02.2022, 17:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.