Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонга 135 875 доза «Спутник Лайт» (Sputnik Light) вакцинаси келтирилди, деб хабар беради ССВ матбуот хизмати.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 53 715 423 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
  • 38 700 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 1 341 790 дозаси «Спутник V»;
  • 6 322 860 дозаси Moderna;
  • 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
  • 1 976 000 дозаси Sinovac;
  • 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан 44,9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Маълумот учун, «Спутник Лайт» билан тўлиқ эмланиш учун вакцинанинг бир дозасини олиш кифоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг декабрида Ўзбекистонга 200 минг доза «Спутник Лайт» келтирилган эди. Шу йилнинг 17 февраль куни Мамлакатга яна 2,8 миллион дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?