Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бекобод туманида дарахтлар кесилгани акс этган суратлар тарқалди. Вилоят Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Фото: Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси

Фото: Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси

Қайд этилишича, 19 февраль куни туманнинг «Сарюз» маҳалласида фуқаро О.Х. ва бир гуруҳ шахслар томонидан 64 туп қарағай дарахти ноқонуний равишда таг қисми билан кесиб олиб кетилган. Фуқаро О.Х.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан БҲМнинг беш баравари (1 миллион 350 минг сўм) жарима белгиланган. Ўсимлик дунёсига етказилган 1 миллиард 575 миллион сўм зарар ҳисобланган.

Фото: Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси

Фото: Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси

Барча тегишли ҳужжатлар жамланиб, иш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди