Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани 15-даҳасида яшовчи Аббос Ғуломов бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди. Пойтахт ИИББнинг маълум қилишича, 25 ёшли Ғуломов топилган.

Аббос Ғуломов.
Фото: Telegram

«Илгари қидирувда бўлган Аббос Ғуломов топилди. Унинг ҳолати яхши, хавотирга ўрин йўқ. Унинг қидирувида қатнашган барчага миннатдорчилик билдирамиз», — дейилади хабарда.

Аббос Ғуломовнинг 12 февраль куни тўй маросими бўлиши режалаштирилган. Куёв тўйи ўтадиган куни эрталаб уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Йигитнинг қариндошларидан бирининг «Дарё»га маълум қилишича, бунга оилавий келишмовчилик сабаб бўлган. Куёвнинг тўй куни йўқолиб қолиши келин билан боғлиқ эмас.

Изоҳ
Асосий янгиликлар