«Дарё» нашри ихтиёрига фуқаролардан бири Тошкент шаҳридаги Миллий гвардия бошқармаси эшиги яқинида ўқ овозлари эшитилганини айтиб, ҳолат акс этган видео жўнатди. Видео юзасидан Миллий гвардия ахборот хизмати «Дарё»га изоҳ берди.
Таъкидланишича, ўқ овозлари бошқарма эшиги олдида эмас, ичкаридаги машғулотлар вақтида эшитилган.
«Маҳаллий аҳоли буни жуда яхши билади ва тушунади. Кимдир биринчи марта шу йўналишдан ўтган бўлса, хавотирланган ёки ваҳимага тушган бўлиши мумкин.
Хавотирга ва ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ. Бу ҳарбий бўлинма бўлгани сабабли ҳарбий хизматчилар билан ўқув машғулотлари ўтказиб турилади», — дейди Миллий гвардия вакили.
Изоҳ (0)