Тошкент шаҳри Сергели туманида 3 февраль куни темир панжара ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 16:49 да «Қурбайтепа» маҳалласи Саъдий кўчасида жойлашган темир панжара ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида тумун ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 16:56 да етиб бориб, ёнғин соат 17:15 да қуршаб олинган ва соат 17:31 да бартараф этилган.
Ёнғинда цехнинг тахминан 120 квадрат/метр майдонида том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)