«Барселона» ярим ҳимоячи Адама Траоренинг клубга қайтганини эълон қилди.
Каталония расмий сайтига кўра, «Вулверҳэмптон» футболчиси мавсум сўнгига қадар ижарага олинган. Шунингдек, шартномада уни 30 миллион еврога сотиб олиш ҳақида ҳам банд мавжуд. «Кўк-анорранглилар» Траоренинг маошини тўлиқ тўлаб беради.
Аввалроқ «Тоттенҳем» ярим ҳимоячини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги ва шартнома, тахминан, 20 миллион фунтга баҳоланаётгани ҳақида хабарлар янграганди.
Маълумот учун, Адама «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2015 йилда «Барселона»ни тарк этиб, Англияда фаолият юритаётганди. Траоре 2021/22 йилги мавсумда Англия Премьер Лигасида 20 ўйинда майдонга тушиб, ўз номига битта гол ёздириб қўйди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)