• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қозоғистон электр энергиясидаги узилиш Сирдарё ИЭС туфайли рўй берганини тасдиқлади

    Қозоғистонда электр тармоқларини бошқариш бўйича масъул оператор KEGOC Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари, Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятлари ва бутун Қирғизистонни қамраб олган Марказий Осиё ягона электр тизимидаги ўчиш сабаблари тўлиқ тафсилотларини эълон қилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Оператор маълумотларига кўра, 25 январь куни Нур-Султон вақти билан 11:59 (Тошкент вақти билан 10:59)да «Ўзбекистонда юз берган қисқа туташув туфайли Сирдарё ИЭСда 6 та энергоблокда ўчиш рўй берган ва бунинг оқибатида йўқотилган қувват жами 1500 мегаваттни ташкил қилган».

    «Ўзбекистон энергетика тизимида юзага келган электр қуввати дефицити Ўзбекистон ва Қирғизистон энергия тизимлари билан параллел ишлашга уланган Қозоғистон энергетика тизимидан санкцияланмаган қувват олинишига олиб келган. Натижада 500 кВт кучланишли Шимол—Шарқ—Қозоғистон Жануби транзитида қувват кучланиши рўй берган ва ундан кейин ортиқча юкланиш содир бўлган», — дейилади хабарда.

    Энергетика ускуналарига зарар етишига йўл қўймаслик ва мамлакатнинг жанубий вилоятларини электр қувватидан тўлиқ ўчиб қолишдан ҳимоялаш мақсадида автоматик тизим транзитни узади ва Олмаота, Жамбил, Туркистон ва Қизил ўрда вилоятларини алоҳида ишлашга ажратади. KEGOC’да таъкидлашларича, аварияга қарши автоматик тизим ишга тушиши туфайли Қозоғистоннинг барча жанубий вилоятларидаги электр станциялари ўз фаолиятини тўхтатмаган ва истеъмолчиларни умумий қуввати 1500 мегаваттга тенг электр ва иссиқлик таъминоти билан таъминлаш ишларини давом эттирган.

    «Бу билан Қозоғистон жанубий ҳудудининг тўлиқ узилишининг олди олинди. 500 киловатт кучланишли Шимол—Шарқ—Қозоғистон Жануби транзити бўйича қувват узатиш йўқлиги туфайли мажбурий чекловлар, тахминан, 1800 мегаваттни ташкил этди», — дейилади хабарда.

    Шу билан бирга, «Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика тизимлари электр станциялари билан тўлиқ ўчди, истеъмолчилар электрдан узиб қўйилган». KEGOC маълумотларига кўра, Ўзбекистон энергетика тизимида ўчирилган қувват, тахминан, 9600 МВт (100 фоиз истеъмол)ни, Қирғизистонда — 2600 МВтга яқинни (100 фоиз истеъмолни) ташкил қилган.

    Қайта тикланиш доирасида Қозоғистон энергетика тизими Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика тизимларига ушбу мамлакатлар электр станцияларига қувватни узатиш орқали ёрдам кўрсатган. Бу уларга қайта тикланиш тадбирларини бошлашда ёрдам берган, дея таъкидлаган компания.

    «Шуни таъкидлаш жоизки, юз берган авария рақамли майнинг билан шуғулланувчи истеъмолчилар фаолияти билан боғлиқ эмас», — дея қайд этмоқда KEGOC. Шу билан бирга, электр энергияси дефицити шароитида Қозоғистонда амалдаги қонунчиликка биноан майнинг дата-марказларига режали асосда электр энергиясини етказиб бериш ишлари қисқартирилган.

    KEGOC маълумотнома ўрнида қуйидагиларни келтирган: «Қозоғистоннинг ягона энергетика тизими тизимлараро электр узатиш линиялари орқали уланган ва ягона технологик режим билан бирлаштирилган МДҲ мамлакатлари ва бошқа мамлакатларнинг энергия уюшмасида параллел равишда ишлайди. Ҳар бир давлат учун бу жуда катта иқтисодий фойда келтиради. Параллел фаолият қўшни давлатларда ортиқча электр энергиясини сотиш ёки сотиб олиш имконини беради ва бу барча тизимларга иқтисодий наф келтиради».

    «Чегарадош энергия тизимларининг параллел ишлаши тармоқ инфратузилмасини, ишлаб чиқариш захираларини қуриш ва уларга техник хизмат кўрсатиш харажатларини қисқартириш имконини беради, чунки параллел ишлайдиган энергия тизимлари уларнинг электр энергиясини узатиш, захира ишлаб чиқариш қувватларини қўшнилар ҳисобидан қисман қоплайди», — дея таъкидлайди компания.

    Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни KEGOC бошқаруви раиси ўринбосари Бакитхан Жазикбаев «Настояшее время»га берган интервьюсида Ўзбекистондаги Сирдарё ИЭСда авария юз бергани, буни оқибатида станциянинг 4 та энерогоблоки ишдан чиққанини айтган эди. Бу Қозоғистон энергетика тизимидаги кучланишнинг ошишига олиб келган.

    26 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бошқармаси бошлиғи Абдумалик Назиров Сирдарё ИЭСда носозлик юз берганини тасдиқлаганди: «1600 мегаваттлик катта қувват йўқотилди (ИЭСнинг умумий қуввати 3200 МВт — таҳр.). Аварияга қарши ҳимоянингҳақида гапирган эди. У, шунингдек, минтақа энергия ҳалқаси қандай таркиб топгани ва инқироз яна такрорланиши мумкин ёки йўқлиги борасида ўз фикрларини билдирган.

    Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 28 январь куни бош вазир раислигидаги ҳукумат комиссияси юз берган ҳодиса сабабларини ўрганишда давом этаётганини хабар қилди. «Комиссия иши натижаларига кўра, маълумотлар расман эълон қилинади», — дейилади хабарда.

    Мавзуга доир:

    • Қозоғистон ҳукумати мамлакатда энергетика тизими қайта ишга туширилганини маълум қилди
    • Марказий Осиёдаги блекаутда ким айбдор? Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда электр таъминотидаги катта узилишларнинг сабаблари ҳақида

    29.01.2022, 10:51   Изоҳ (0)   51172
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда айиқ қафасига ташлаб юборилган қизчанинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди

    29.01.2022, 10:35

    Ўзбекистонда сўнгги суткада 1152 кишида коронавирус тасдиқланиб, тўрт бемор вафот этди

    29.01.2022, 10:09

    Тахтақорача довонида автомобиллар ҳаракати тикланди

    29.01.2022, 09:37

    Ўзбекистонда 2021 йилда тотализатор ва букмекерликни реклама қилувчи 30 дан ортиқ сайт блокланди

    29.01.2022, 09:29

    Тошкент вилоятидаги хонадондан 45 кг марихуана топилди (видео)

    29.01.2022, 08:49

    Ўзбекистонда бир қатор соҳалардаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланди

    29.01.2022, 08:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.