Ўзбекистон ва дунёнинг турли нуқталарида олинган сара суратларни намойиш этамиз.

Туманли ҳавода «Ўзбекистон» меҳмонхонаси биносида акс этган давлат байроғи ва герби тасвири.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Қуёш алвон тусга кириб ботаётган маҳал Тошкент шаҳрининг Мустақиллик шоҳкўчасида манзили томон кетаётган 17-йўналишдаги автобус.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Майамидаги машҳур Ocean Drive пандемия бошланганидан бери биринчи марта автомобиллар учун қайта очилмоқда.

Фото: Getty Images

Тошкентни 25 январь куни кечга бориб туман қоплади. Бунинг оқибатида Тошкент халқаро аэропорти фаолияти вақтинча чекланди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Париждаги мода ҳафталигида Chanel коллекцияси намойиши.

Фото: «ТАСС»

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида электрсиз қолган маҳаллага сув олиб келган Damas. Маҳалла пештоқига «Хотиржамлик улуғ неъмат» деб ёзилган.

Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

Лондонда автобус шаҳарнинг шарқий қисмида жойлашган бинога бориб урилди.

Фото: Getty Images

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев фонар ёруғида мутасаддилар билан видеойиғилиш ўтказди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Яманда овқат тайёрлаш учун газ тақчиллиги билан боғлиқ кескин муаммо кузатилмоқда. Суратда: Санадаги бозорда ўтин олиб кетаётган юк машинаси олдида турган яманлик эркак.

Фото: EPA

Перуда нефть тўкилиши оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Фото: EPA

Қозонда талабалар ва ўқитувчилар Татьяна кунини нишонлашмоқда. Бу кун Рим империясида ёқиб юборилган авлиё Татьяна шарафига нишонланади.

Фото: «ТАСС»

Ёқутистонда -53 даража совуқ ҳавода «Совуқ қутб» экстремал марафони ўтказилди.

Фото: «ТАСС»

Ғазо секторидаги Ал-Шати қочқинлар лагерида совуқдан исинаётган болалар.

Фото: EPA

Красноярск вилоятидаги Енисей дарёси устида балиқ овлаш учун муз тешаётган эркак.

Фото: Getty Images

Арктикадаги тундра ўрмонлари осмонидаги шимол ёғдуси.

Фото: «ТАСС»

Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчасидаги туманли ҳавода машиналар қатнови.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Украинадан АҚШга борган муҳожир она чегара тўсиғи ёнида эгизаклари билан ўтирибди.

Фото: Reuters

Мирзо Улуғбек тумани Ҳамид Олимжон майдонидаги кўп қаватли уйларнинг туманда ғира-шира кўриниши.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Беларуслик теннисчи Арина Сабаленка Australia Open чемпионатининг учинчи босқичида чехиялик Маркета Вондроусовага қарши ўйнади.

Фото: Reuters

Париждаги мода ҳафталигида подиумга от миниб чиққан модель.

Фото: Rex

Украина Қуролли кучларининг ҳарбий хизматчиси Донецк вилоятидаги Ҳорливка шаҳри яқинида ўз позициясини эгалламоқда.

Фото: Reuters

Лондондаги Қироллик санъат академиясида «Френсис Бекон: Одам ва ҳайвон» кўргазмаси очилди.

Фото: «ТАСС»

Тошкент марказидаги туман билан қопланган курант.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: