Uzbekistan Airways 30 январдан бошлаб Тошкент—Сочи—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар тикланишини маълум қилди.
Қайд этилишича, парвозлар ҳафтасига бир маротаба — якшанба кунлари амалга оширилади.
Мазкур йўналиш бўйича авиачипталар нархи бир томонга 1 883 446 сўмдан (багажсиз) ва 2 067 881 сўмдан (багаж билан), шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 573 113 сўмдан (багажсиз) ва 3 941 982 сўмдан (багаж билан) бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Qanot Sharq хусусий авиакомпанияси ҳам 2021 йилнинг ноябридан Тошкентдан Сочига мунтазам парвозларни йўлга қўйганди.
Изоҳ (0)