НАТЎга аъзо давлатлар ўз қўшинларини Украинага жойлаштирмайди. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
«НАТО жанговар қисмларини Украинага жойлаштирмайди», — дейди у CNN телеканалига берган интервьюсида.
Хавфсизлик кафолати бўйича ўтказилган музокаралар ҳақида гапирар экан Столтенберг блок Россия билан «қурол назорати, қуролсизланиш, ҳарбий фаолияцҳаффофлиги, хавфларни камайтириш механизмлари ва Европа хавфсизлигига тааллуқли бошқа масалаларни» муҳокама қилишга тайёрлигини таъкидлаган. Бироқ НАТО фундаментал тамойиллар бўйича муросага бормаслигини қўшимча қилган.
Альянс бош котибининг маълум қилишича, Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларига АҚШ билан параллел равишда жавоб юборишини айтган.
«Биз НАТЎнинг таклифлари, ёзма ҳужжат бўйича ишни якунлаяпмиз ва уни шу ҳафта охирида юборамиз», — дейди у.
Аввалроқ Зеленский АҚШ давлат котиби билан учрашувда Украина армиясини модернизация қилишда ёрдам сўрагани, Канада махсус кучларининг бир қисми Украинага жўнатилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, НАТО Украина яқинида Россия кучлари тўпланаётгани сабаб ўз қуролли кучларини жанговар шай ҳолатга келтираётгани ва Шарқий Европага қўшимча кема ҳамда қирувчи самолётларни юборгани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)