Gor Investment Ltd (Буюк Британия) Asia Alliance Bank’ning асосий эгасига айланди. Корпоратив ахборот ягона порталдаги маълумотларга кўра, эндидан бошлаб компанияга банкнинг 576,7 млн оддий акциялари тегишли.
Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) ҳамда Молия вазирлиги банкнинг афиллаган шахслар рўйҳатидан чиқариб ташланди.
ДАБА тасарруфидаги акцияларини Gor Investment Ltd компаниясига ўтказиш тўғрисида қарор ўткан йили июль ойида қабул қилинган эди.
Ўша даврда инвестор томонидан банкни комплекс трансформация қилиш, замонавий ахборот технологиялари ва дастурий таъминотларни жорий қилиш, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда банкнинг халқаро рейтинглардаги мавқеини ошириш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилиши кўзда тутилганлиги ҳақида маълумот берилган эди.
2019 йилдан бери Asia Alliance Bank бутунлай давлатга қарашли эди. Унгача бўлган йиллардс Gor Investment Ltd банкнинг йирик акциядорлари орасида бўлган.
2020 йилда ААБнинг назорат пакети Япониянинг «Сawada Holdings» компаниясига сотилиши режалаштирилган эди.
2021 йил учинчи чорак якунига кўра Asia Alliance Bank 41 млрд сўм соф фойда олган.
Gor Investment Ltd 1999 йилнинг 5 августида ташкил топган. Тўлиқ номи «Gorefield International Group Limited» бўлган ушбу компания асосан молиявий хизматлар ва инвестециялар билан шуғулланади.
Изоҳ (0)