«Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради.

Фото: ЎФА

ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, Дубайдаги йиғинда бўлиб турган Ҳамдамов бир неча кун давомида терма жамоа машғулотларида иштирок эта олмайди.

«Достон ижара асосида Қатарнинг «Ас-Саилия» клубига ўтмоқда. Футболчи ҳужжатлларни расмийлаштириш учун Доҳага йўл олди. 22 январь куни «Ас-Саилия» Қатар чемпионатидаги навбатдаги ўйинини ўтказади ва ундан сўнг Ҳамдамов терма жамоа йиғинига қайтади», — дейилади баёнотда.

Ҳамдамов фаолияти мобайнида «Бунёдкор», «Анжи» (Россия), «Ан-Наср», «Ҳатта» (иккиси — БАА) каби жамоаларда ҳам тўп сурган.

Аввалроқ «Пахтакор» Егор КримецАнзур Исмоилов ва Марлен Чобанов каби футболчилари билан хайрлашганди.