Россия Украинага нисбатан босқинчилик ҳаракатини амалга оширса, мамлакатни «фалокатли оқибатлар» кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден матбуот анжумани давомида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, агарда Украинага бостириб кирилса, Байден Россия президенти Владимир Путин «ҳали ҳеч қачон кўрмаган санкцияларни» жорий этишга ваъда берган. Хусусан, АҚШ президенти Россия ўзининг ҳарбий ҳаракатлари оқибатида «қаттиқ иқтисодий оқибатлар»га дучор бўлади, унинг банклари эса долларлар билан операцияларни амалга ошира олмай қолади.
Байденнинг қўшимча қилишича, Россия Украинага нисбатан ҳарбий устунликка эга ва қуролли можарода мамлакат ғалаба қозонади, бироқ келажакда — «яқин, ўрта ва қисқа муддатли истиқболда» йўқотишлар ҳам бўлади. Таъкидланишича, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини сакциялари кўлами Москва томонидан амалга ошириладиган ҳаракатларга боғлиқ.
АҚШ президентининг ҳисоблашича, Россия ҳукумати ҳозирча Укаринага нисбатан ҳаракатлар борасида якуний қарор қабул қилмаган. Аммо у Путин «нимадир қилиши кераклигига» ишончи комиллигини қайд этган. Байден Россия Ғарб билан кенг кўламли урушларни хоҳламаслигига ишоншини таъкидлаган.
АҚШ президенти Қўшма Штатлар ва Европа мамлакатлари Россияга нисбатан иқтисодий санкциялар оқибатида зарар кўришини тан олган, бироқ унинг айтишича, Москва бундан кўпроқ жабр кўради.
Вашингтон бир неча бор АҚШ ва иттифоқчилари Украина атрофида вазият кескинлашган тақдирда, Россияга қарши санкциялар жорий этишга тайёрлигини билдирган. Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки Россия Украинага бостириб кирган тақдирда, Вашингтон унга қарши илгари эълон қилинган санкцияларнинг бирортасини, жумладан, SWIFT банклараро маблағ ўтказиш тизимидан узиб қўйиш вариантини ҳам истисно қилмаслигини айтган.
Изоҳ (0)