Марказий банк 20 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,51 сўмга кўтарилиб, 10 817,25 сўмни ташкил қилди. Евро 50,94 сўмга пастлаб, 12 266,76 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси кетма-кет тўрт кун пастлаб, 10 809,74 сўмни ташкил қилганди. Ҳисоб палатаси прогнозига кўра, 2022 йилда ушбу валюта курси 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин.
Изоҳ (0)