• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзЛиДеП депутати унга қарши босим ва провокациялар бўлаётганини айтди

    Халқ депутатлари Учтепа туман кенгашининг депутати Нуриддин Зайнитдинов ўз лавозимини тарк этиб, ЎзЛиДеП партияси сафидан чиқмоқчилигини маълум қилди.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Депутатнинг сўзларига кўра, у мазкур қарорни охирги воқеалар фонида, шунингдек, президент талабларини ўз билганича ишлатадиган раҳбарлар сабаб қабул қилган.

    «Сиёсий бюртма билан менга қарши депутатлик фаолиятим учун провокациялар уюштирилаётгани ва менга босим ўтказилаётгани, мени обрўсизлантириш, номимни булғашга уринишлар менга ишонган ва мени сайлаган халққа нисбатан қилинган хиёнатдир», — деб ёзади Зайнитдинов.

    Депутат ўзига босим ўтказаётганлар ҳеч нарсага эриша олмаслигини таъкидлаган. «Бу ишлар Янги Ўзбекистонимизда бўлмоқда», — дейди у.

    «Gazeta.uz» нашри депутат билан боғланган. У бу провокациялар ортида «туман ва шаҳар ҳокимликларига алоқадор уч-тўрт депутат» турган бўлиши мумкинлигини айтган, бироқ «ахлоқий сабабларга кўра» уларнинг исмларини айтмаган.

    Депутатнинг сўзларига кўра, унинг коррупцияга қарши фаолияти, ер билан боғлиқ муаммолар ва январь ойи бошида бўлиб ўтган сайловлар билан боғлиқ ҳодиса маҳаллий ҳокимият вакилларининг норозилигини келтириб чиқарган бўлиши мумкин.

    Нуриддин Зайнитдиновнинг қайд этишича, Учтепа туманида «туман ҳокими Фарҳод Абдуллаевнинг тадбиркорларга болалар майдончалари ва кўкаламзорлаштирилган ҳудудлардан ер ажратиш бўйича кўплаб қарорлари бекор қилинган».

    Депутат 26-мавзе «Ширин» маҳалласида 32, 22 ва 23-уйлар оралиғидаги 0,2 гектар майдонда савдо-маиший мажмуа ва меҳмонхона қуриш режалаштирилган ҳудуд аҳолисини фаол қўллаб-қувватлаган эди. Туман ҳокими бу жойни «Обод маҳалла» лойиҳаси доирасида «Боғишамол» маҳалласи биноси фасадини таъмирлаш эвазига тадбиркор Қаҳрамон Абдураҳмоновга ажратган.

    «Маҳалла биноси фасадини таъмирлаш учун бозор қиймати қарийб 400 минг доллар бўлган 0,2 гектар ер майдони ажратилган. Бу қайси мантиққа мос келади? Қолаверса, аҳолининг уйлари орасидаги яшил ҳудуд сифатида фойдаланиладиган жойда», — дея норози бўлган депутат ҳуқуқ-тартибот идораларидан ер участкаси қандай асосда ажратилганини ўрганишни сўради.

    2021 йил май ойида туман прокурорининг протестидан кейин ҳоким 2020 йил 24 ноябрдаги қарорини бекор қилган. Депутатнинг сўзларига кўра, жами «20-30 та ноқонуний ер ажратиш бўйича қарорлар» бекор қилинган.

    Нуриддин Зайнитдинов, шунингдек, уни ҳеч қандай исбот-далил ва асосларсиз «Компроматуз» Telegram-каналида мактаб ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари «паравоз» услубида тумандаги навбатдан ташқари сайловларда «Адолат» партиясидан номзодларга овоз беришга мажбурлангани қайд этилган постни ёзганликда айблашганини маълум қилган.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг ёзишича, Зайнитдиновга нисбатан босим ва провокациялар яқинда туманда бўшаб қолган ўринларга депутатлик сайловларидан сўнг бошланган. Ўшанда бўшаган учта ўриндан иккитасини ЎзЛиДеП қўлга киритганди.

    Аввалроқ Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг 2021 йил 17 май куни ўтказилган навбатдаги сессиясида депутатлар тинтувдан ўтказилгани, сессияда, шунингдек, Андижонда ер сотувчиларнинг кирдикорларини фош қилиб юрган депутат прокурор тақдимномасига кўра дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилингани тўғрисида хабар берилганди. Кейинроқ дахлсизлигидан маҳрум бўлган депутат ҳокимлик ва прокуратура босим ўтказаётганини айтган, Андижон шаҳар ҳокими эса сессиядаги ҳолат депутатнинг обрўсини сақлаш мақсадида қилинганини билдирган эди.

    Мавзуга доир: Депутат Феруза Бабашева атрофида нималар содир бўлмоқда?

    19.01.2022, 15:51   Изоҳ (0)   27388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда лимон етиштирувчиларга субсидия берилади

    19.01.2022, 15:05

    «Бадиий савиянинг ўзи йўқ». Саида Мирзиёева «Севимли» телеканалида намойиш этилаётган сериални танқид қилди

    19.01.2022, 14:18

    Фарғонада 6 килолик чақалоқ туғилди

    19.01.2022, 14:10

    «Зангиота шифохонасига мурожаат қилаётган 90-95 фоиз беморларда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти» — мутахассис

    19.01.2022, 13:18

    Навоий вилоятида икки нафар ўқитувчига Cobalt совға қилинди

    19.01.2022, 12:47

    Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган яна бир ўзбекистонлик эркак Россияда ушланди

    19.01.2022, 12:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.