• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Зангиота шифохонасига мурожаат қилаётган 90-95 фоиз беморларда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти» — мутахассис

    Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов коронавируснинг янги тури олдинги дельта ва «британча» штаммларига нисбатан бироз енгил ўтаётганини маълум қилди, деб хабар беради ССВ матбуот хизмати.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳусановнинг сўзларига кўра, айни пайтда муассасада коронавирусга чалинган 1300 нафардан зиёд бемор даволанмоқда. Сўнгги кунларда аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари кўп кузатилаётгани боис, 5 январдан шифохонага мурожаат қилаётган беморлар сони ҳам кескин ошган.

    «Ҳозирда муассасамизга ўртача кунига 300-400 нафар бемор мурожаат қилиб, шундан 200-300 нафари госпитализация қилиняпти. Ваҳоланки, январь ойининг тўртинчи санасига қадар кунига 65-70 та мурожаат бўлиб, шундан 70 фоиз бемор даволанишга ётқизилган», — дейди шифокор.

    Таъкидланишича, бугунги кунда муассасага мурожаат қилаётганларнинг аксарияти енгил даражадаги беморларни ташкил қилмоқда. Уларда касаллик асосан, иситма, бўғимларда оғриқ, бош оғриғи, ҳолсизлик каби оддий респиратор белгилар билангина намоён бўляпти.

    «Қолаверса, 5 январдан бошлаб шифохонага келаётган 90-95 фоиз беморда сатурациянинг пасайиши ва ўпканинг зарарланиши кузатилмаяпти. Вируснинг жиддий асоратлар билан кечиши нисбатан кам. Ўпкада зарарланиш деярли кузатилмаяпти», — дея қайд этади Анвар Ҳусанов.

    Шунингдек, даволаниш муддати эса қисқариб, ўртача 5 кунни ташкил қилмоқда. Оғир аҳволдаги беморларни даволашда ишлатиладиган вирусга қарши «Ремдесивир» ва бошқа дори воситаларига бўлган эҳтиёж камайган.

    «Натижада бугунги кунда 190 ўринга мўлжалланган жонлантириш бўлимида даволанаётган беморлар сони сезиларли даражада қисқарди. Ваҳоланки, дельта штамми авж олган ўтган йил ёз ойларида реанимацион бўлимларда беморлар сони анча кўп эди», — дейди у.

    Шу сабабли Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори фуқароларни ортиқча саросимага берилмасликни, зарурат бўлмаганда юқумли касалликларни даволаш муассасаларига бормасликни, агар ўзларида касаллик белгиларини сезса, дарҳол оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга, пойтахт аҳолиси эса Тошкент шаҳрининг 12 та туманида ташкил этилган махсус поликлиникаларга мурожаат қилишларини сўраган. Шунингдек, у бевосита коронавирусга чалинган беморларни даволаётган амалиётчи шифокор сифатида барчани касалликка қарши эмланишга, агар вакцина олган бўлса, бустер дозаларини олишга чақирган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 18 январь куни 1214 кишида коронавирус тасдиқланган — бу пандемия бошидан буён янги антирекорд ҳисобланади. Шунингдек, мамлакатда касалликдан вафот этганлар сони 1525 нафарни ташкил қилмоқда.

    Мавзуга доир: 

    • Тошкентда вакцина олмаган мингдан ортиқ ходим ишдан вақтинча четлатилди
    • Тошкентда бепул ПЗР-тест таҳлили ўтказадиган лабораториялар рўйхати эълон қилинди

    19.01.2022, 13:18   Изоҳ (0)   26624
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоий вилоятида икки нафар ўқитувчига Cobalt совға қилинди

    19.01.2022, 12:47

    Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган яна бир ўзбекистонлик эркак Россияда ушланди

    19.01.2022, 12:36

    Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилган истеъмолчилар рағбатлантирилиши мумкин

    19.01.2022, 12:23

    «Ўзгидромет» 20 январда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    19.01.2022, 11:32

    Видео: Қордан тозаланаётган Қамчиқ довони йўллари

    19.01.2022, 10:31

    Ўзбекистонда пандемия бошидан буён янги антирекорд — бир суткада 1214 кишида коронавирус аниқланди

    19.01.2022, 10:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.