Ўзбекистон ва дунёнинг турли нуқталаридан олинган сара суратларни тақдим этамиз.

Юқори Чирчиқ тумани «Гулбоғ»  маҳалласининг Сахий кўчаси бўйлаб кетаётган уч отлиқ.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Польшанинг Закопане шаҳрида дунёдаги энг катта қор лабиринти қурилди.

Фото: Getty Images

Юқори Чирчиқ тумани «Гулбоғ»  маҳалласи Сахий кўчасининг ёмғирдан сўнг кўлмак бўлиб қолган ўнқир-чўнқир йўлларида юриб кетаётган автомобиль, велосипед ҳамда болалар.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Узоқ давом этган циклондан кейин қор билан қопланган Южно-Сахалинск.

Фото: Getty Images

Юқори Чирчиқ туманидаги уйлардан бири ёнида турган буви ҳамда набира.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Чикагодаги Мичиган кўлини муз қоплади.

Фото: «ТАСС»

Юқори Чирчиқ тумани «Гулбоғ» маҳалласининг Сахий кўчаси бўйлаб велосипедда кетаётган йўловчи.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Лейпцигдаги қушлар ва судралувчилар клиникасидаги бойқуш.

Фото: «ТАСС»

Юқори Чирчиқ тумани «Гулбоғ» маҳалласидаги хонадонлардан бирининг ёнида ўйнаб ўтирган болакай.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Туркиянинг Селчук шаҳрида анъанавий туя жанги фестивали бўлиб ўтмоқда.

Фото: «ТАСС»

Қўқон бозоридаги дўппи сотаётган аёл. Ҳар сафар шу аёлни шериклари билан бежирим қўқон дўппиларини сотаётганини кўриш мумкин.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Бангладешдаги ғишт заводи ишчилари.

Фото: «ТАСС»

Қўқон шаҳри бўйлаб кунлик ишларини велосипедда юриб ҳал қилаётган отахон. Водийликлар орасида ёши катталар, асосан, велосипед минади.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Сочи соҳилларига кучли бўрон урилди.

Фото: «ТАСС»

Йўловчи автобусида орқа ўриндиқда ўтириб кетаётган эркак. Қўқонда одатда автобусга бир хил тартиб билан ўтиришади — олди эшикдан фақат аёллар, орқа эшикдан эркаклар чиқади.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Хитой ой тақвими бўйича Янги йилни нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: Getty Images

Қўқондаги хонадон ва кўп қаватли уйга ўрнатилган сунъий йўлдош антенналари.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Япониянинг Хоккайдо оролидаги паркда ўтирган узун думли читтак. «Қор париси» деб ҳам аталадиган 14 сантиметр узунликдаги қуш япон ижтимоий тармоқларида машҳур бўлиб, фото ихлосмандларининг севимлисига айланган.

Фото: EPA

Кент графлигидаги Doveр портида навбатда турган юк машиналари.

Фото: ПА

Кучли тунги совуқдан сўнг Англиянинг Малмесбери шаҳридаги тонг.

Фото: Alamy Live News

Рим осмонидаги чуғурчуқлар галаси.

Фото: Getty Images

Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳридаги кинотеатрда катта ёнғин содир бўлди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: