ФВВ қутқарувчилари Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати ходимлари билан ҳамкорликда хавфли ҳудуддаги хавфни бартараф этди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 14—15 январь кунлари Жиззах вилояти ФВБ Ғаллаорол тумани ҳокимлиги, вилоят ФВДТ органлари ҳамда Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати билан ҳамкорликда кўчки хавфини бартараф этиш ишлари олиб борилган.
Хусусан, тумандан ўтувчи Учтепа—Жиззах—Ғаллаорол 4Р-38 автомобиль йўлининг 39—49-километрларида қутқарувчилар йўлга тушиш хавфи бўлган катта тош массаларини сунъий равишда туширилган. Икки кун давом этган ишларда жами 480 метр куб тош массалари хавфсиз жойга кўчирилган.
Айни вақтда автомобиль йўлида ҳаракат қатнови тикланган.
Изоҳ (0)