Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир қатор моддаларига ўзгартириш киритилди. Шунга мувофиқ, тадбиркорлар ҳуқуқлари бузилишига оид айрим ҳуқуқбузарликлар бизнес-омбудсман томонидан кўриб чиқилади.
Қайд этилишича, қуйидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимлари томонидан кўриб чиқилади:
- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш;
- ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш;
- хусусий мулк ҳуқуқини бузиш;
- тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш;
- тадбиркорлар фаолиятини ва (ёки) уларнинг банк операцияларини қонунга хилоф тўхтатиб туриш;
- тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш;
- имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш;
- тадбиркорлар ҳисоб варақларида пуллари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф талаб қилиб олиш;
- тадбиркорлардан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)