Қозоғистонда президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғига кўра, маҳаллий аҳолига ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган «Қозоғистон халқи учун» ижтимоий жамоа фонди ташкил этилди, деб хабар беради «Коммерсантъ». У бизнесменлар томонидан фондга «мунтазам ва катта маблағлар ўтказилишини» кутаётгани ҳақида гапирган.
Собиқ молия вазири Болат Жамишев фонднинг раиси этиб сайланган. «Фонд Қозоғистон аҳолисига соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маданият ва спорт соҳаларида давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган чора-тадбирлардан ташқари қўшимча ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича хайрия ёрдами кўрсатиш вазифаларини бажаради», — дейилади фонд хабарида.
Фонд, хусусан, фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган, шунингдек, ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг оилаларига ёрдам кўрсатади. У хусусий манбалар ва халқаро хайрия ташкилотлари томонидан молиялаштирилади. Таъкидланишича, маҳаллий лотерея оператори, букмекерлик маркази ва «бошқа монополистлар», шунингдек, «йирик бизнеслар» жамғармага пул ажратишлари шарт.
Фонд бадалларнинг аниқ миқдори ва улар қанча вақтда ўтказиб турилиши тўғрисида маълумот берилмаган. Тўқаев собиқ президент Нурсултон Назарбоев даврида бойиб кетган тадбиркорлар ҳам фондга пул ўтказишига умид қилмоқда.
Аввалроқ Тўқаев амалдорларнинг маошини беш йилга музлатгани, олигархлардан эса бойликни халқ билан бўлишишни талаб қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)