Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент вилояти Янгийўл туманида хорижий олий таълим муассасасига ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда А.Х. ва А.И. шахслар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ш.Р.га дастлаб Қирғизистоннинг Ўш давлат университетига ўқишга киритиб қўйиб, биринчи курсни тамомлагач, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2-курсни Тошкент давлат фармацевтика институтига кўчириб беришни айтгани аниқланган.

Улар бунинг эвазига 10 минг доллар талаб қилган. Тезкор тадбирда А.Х. ва А.И. келишилган пулдан 4500 долларни олаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар