Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Навоий вилояти Навбаҳор туманида турмуш ўртоғини ўлдирган икки боланинг онасига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Янги давр» кўрсатувида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 1 август куни туманнинг «Келачи» маҳалласида яшовчи аёл ўзаро можародан ғазабланиб, ухлаб ётган эрининг бўйнига болта билан урган. Эркак биринчи зарбадаёқ ўлишига қарамай, танага яна 13 марта зарба берган.

Сўнг танасига қон сачраган ўғлини ювинтириб, ота уйига кетган. Жиноят изини йўқотиш учун келинлик уйига ўт қўймоқчи бўлган, аммо уддалай олмаган.

Суд унга нисбатан 16 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар