Россиялик боксчи Арест Саакян жангда бошидан олган жароҳати туфайли вафот этди. Спортчининг ўлими ҳақида унинг опаси Instagram’да хабар берди.

Фото: Instagram

Саакян 26 декабрь куни Толятти шаҳрида бўлиб ўтган «Нокаутлар қироли» мусобақасида Игорь Семернинга қарши жангнинг сўнгги, 8-раундида бошидан кучли зарба ўтказиб юборган ва ҳушини йўқотган. Шундан сўнг у 12 кун давомида комада бўлган ва 7 январь куни вафот этган.

Шифокорлар боксчига мия шиши ва учинчи даражали кома ташхисини қўйган. Спортчининг ҳаётини сақлаб қолиш учун қилинган ҳаракатлар бесамар кетган ва у ҳушига келмай вафот этган.

Маълумот учун, асли келиб чиқиши арман миллатига мансуб бўлган Саакиян профессионал боксда 9 та жанг ўтказиб, шуларнинг 6 тасида ғалаба қозонган. Яна 3 та баҳсда эса мағлубиятга учраган.