Россиялик боксчи Арест Саакян жангда бошидан олган жароҳати туфайли вафот этди. Спортчининг ўлими ҳақида унинг опаси Instagram’да хабар берди.
Саакян 26 декабрь куни Толятти шаҳрида бўлиб ўтган «Нокаутлар қироли» мусобақасида Игорь Семернинга қарши жангнинг сўнгги, 8-раундида бошидан кучли зарба ўтказиб юборган ва ҳушини йўқотган. Шундан сўнг у 12 кун давомида комада бўлган ва 7 январь куни вафот этган.
Шифокорлар боксчига мия шиши ва учинчи даражали кома ташхисини қўйган. Спортчининг ҳаётини сақлаб қолиш учун қилинган ҳаракатлар бесамар кетган ва у ҳушига келмай вафот этган.
Маълумот учун, асли келиб чиқиши арман миллатига мансуб бўлган Саакиян профессионал боксда 9 та жанг ўтказиб, шуларнинг 6 тасида ғалаба қозонган. Яна 3 та баҳсда эса мағлубиятга учраган.
Изоҳ (0)