Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Instagram’даги саҳифалари орқали Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозовнинг гематология шифохонасида даволанаётгани, унга шошилинч қон кераклиги, саломатлиги жиддий хавф остида эканлиги ҳақида пост жойламоқда. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири Наргиза Муродова хонанданинг синглиси Малика Намозова билан боғланди.

Фото: Instagram / @sardorbek_karimov_official

— Ҳақиқатан ҳам акамнинг соғлиғида муаммо бор. У бир неча кундан буён касалхонада. Акам 7 йилдан буён 2-даражадаги хафақон хасталиги билан курашади. Қонга зарурат бўлгани учун яхши инсонларнинг кўмагига муҳтожмиз. Қон гуруҳининг аҳамияти йўқ, фақатгина касалланмаган, соғлом инсоннинг қони бўлса бас. Илтимос, акам соғайиб, оёққа туриб кетишига кўмак беринглар, — дейди хонанданинг синглиси Малика Намозова.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов 1961 йилнинг 10 июлида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилган. Термиз мусиқа билим юртини тамомлаб, отаси — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Намозов ва Шокир Маҳмудовлардан сабоқ олган. У фаолиятини 1989 йили ташкил этилган «Қарс» гуруҳида бошлаган. У 1985 йил Германия ўтказилган «Ёшлар фестивалида» ва 1989 йили Олмаота шаҳрида ташкил этилган «Осиё овози» кўрик танловида Гранд-Прини қўлга киритган. 1991 йилдан буён яккахон ижод қилаётган хонанда 1993 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.

Равшан Намозов замонавий сурхон қўшиқлари билан тингловчиларга яхши таниш. Унинг «Чипрадалли», «Ковушим», «Ёр-ёр ёрон-эй», «Биё-биё», «Хаёл» каби қўшиқлари санъат шинавандаларининг кўнглидан жой олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар