• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Саломатлик тақвими: организмингиздаги ижобий ўзгаришларга сабаб бўладиган тавсиялар

    Энг катта ютуқлар кичик ўзгаришлар ва оддий одатлардан бошланади. Агар ҳар куни янги фойдали одатга 15 дақиқа вақт ажратилса, бир йил ичида ажойиб натижаларга эришиш мумкин. Бунинг яхши томони шундаки, улар ўз-ўзидан, деярли сезилмайдиган тарзда содир бўлади. Йилнинг ҳар ойида кичик тажриба ўтказиш ва ҳаётга битта кичик ўзгариш киритиш тавсия этилади. Шунда 12 ой ичида янада кўпроқ энергия ва саломатликка эришиш мумкин.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    1-ой: Ҳар ҳафта ухлашга 15 дақиқа олдин ётиш

    Саломатлик учун қила оладиган энг яхши ва энг муҳим нарса бу уйқуни яхшилашдир. Тунги яхши дам олиш юрак-қон томир тизимини нормаллаштиради, метаболизм тезлигини қўллаб-қувватлайди, стрессни енгишга ёрдам беради ва қаришни секинлаштиради, ҳатто саратон касаллигидан ҳимоя қилади. Эрта ётиш учун тўлиқ бўш вақтни топиш осон эмас. Лекин агар ҳар ҳафта 15 дақиқа қўшилса, бир ой ичида бир соат эртароқ ухлаш имконияти пайдо бўлади.

    2-ой: Қуёшдан ҳимояловчи крем суртиш

    Дерматологларнинг огоҳлантиришича, кўпчилик терисини қуёшдан етарли даражада ҳимоя қилмайди. Шу билан бирга, ультрабинафша нурларидан ҳимояланган маҳсулотлардан мунтазам фойдаланиш тери саратонининг олади. Ҳимоя индекси камида 30 бўлган кремни олиш ва ундан ҳар куни фойдаланиш керак, ҳатто ташқарида ҳаво булутли бўлса ҳам,  пляжга эмас, балки офисга борилганда ҳам. Шу унутмаслик керакки, бош, қўллар, юз териси ҳамиша ҳимояга муҳтож.

    3-ой: Юракни асраш ва унинг  саломатлигини мустаҳкамлаш

    Юрак касаллиги эркаклар ва аёллар ўлимининг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Буни шифокорлар эслатишдан чарчамайди: ҳаёт тарзи юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфига жуда катта таъсир қилади. Юрак касалликларининг олдини олишнинг энг самарали усулларидан бири бу − юришдир. Кунига атиги 15-30 дақиқа кардиомашғулотлари хавфни сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради. Машқ қилиш ўрнига эрталаб бир оз юриш, ишдан кейин кечқурун сайр қилиш − оғир кундан кейин стрессдан халос бўлишга ёрдам беради, лифт ўрнига зинадан чиқиш одати ҳам юрак саломатлигини сақлашда фойдали. Албатта, йилига бир марта юракнинг профилактик текширувини ўтказиш, унинг кучли ва соғлом ҳолатига ишонч ҳосил қилиш лозим.

    4-ой: Кўриш қобилиятига ғамхўрлик қилиш

    Кўрлик ёки қисман кўриш қобилиятини йўқотиш хавотири энг кенг тарқалган қўрқувлардан биридир, аммо шундай бўлса-да, кўпчилик кўриш қобилиятини ҳимоя қилишга унчалик шошилмайди. Масалан, энг оддий − кўзни ультрабинафша нурланишидан ҳимоя қилиш. Март − қуёш чиндан порлайдиган биринчи ой, ультрабинафша нурларидан ҳимояланган кўзойнак тақиш одатини ривожлантириш учун энг зўр вақтдир. Айни пайтда бу кичик нарса нафақат кўзни ҳимоя қилади, балки кўз атрофдаги нозик терини ҳам асрайди.

    5-ой: Кўпроқ сабзавот ва мевалар истеъмол қилиш

    Беш порция янги сабзавот ва мева ошқозон-ичак тракти соғлом бўлиши учун зарур бўлган кунлик минималдир. Ишни ҳар бир таомга битта сабзавот ёки мева қўшишдан бошлаш унчалик қийин эмас, натижа эса тез орада сезилади.

    6-ой: Гриппга қарши эмланиш

    Эмланиш учун энг яхши вақт − октябрь. Иммунитет тўлиқ ривожланиши учун камида икки ҳафта кераклигини унутмаслик керак, грипп мавсумини кучга тўлиб кутиб олиш учун имкон қадар эрта эмланган яхши.

    7-ой: Камроқ шакар истеъмол қилиш

    Агар шакар қўшилган қаҳва ёки чой ичишга одати бўлса, кунига бир стаканга 50 фоиздан камроқ шакар қўшиб ёки шунчаки асал билан алмаштириш тавсия этилади. Яна бир осон йўл − бир кунлик ширинликни қуритилган мевалар билан алмаштириш. Буларнинг барчаси кичик нарсалар ва улар кўп ҳаракат талаб қилмайди, натижа эса қувонтиради.

    8-ой: Кичикроқ идишлардан овқатланиш

    Кўпинча инсон ўзига керак бўлганидан 15-20 фоиз ортиғи билан жуда тез овқатланади. Секинроқ овқатланиш ва овқатланаётганда бошқа нарсаларга чалғимасликдан ҳам яхшироқ одат бор. Кичикроқ идишларни синаб кўриш: кичикроқ идишлар ҳам визуал равишда етарли бўлиб кўринади ва меъёрида таом тановул қилинади.

    9-ой: Тиббий текширувни ташкил қилиш

    Бир неча кун ажратиб, саломатлик бўйича текширувдан ўтиш лозим. Қон ва пешоб таҳлили, муҳим органлар − юрак, қалқонсимон без, қорин бўшлиғини ультратовуш текширувидан ўтказиш тавсия этилади. Шунингдек, гинеколог ва маммолог, стоматолог ва офталмолог кўригига ҳам ёзилишни унутмаслик керак.

    10-ой: Углевод миқдорини камайтириш

    Ҳаммасини ҳам эмас, балки бўш углеводлар миқдорини камайтириш керак. Бошқа углеводлар тана учун зарурдир ва уларни етарли миқдорда истеъмол қилиш жуда муҳим. Уларни сабзавот, дуккакли ва дон маҳсулотларидан олиш мумкин. Оқ гуручни жигарранг гуруч билан, одатдаги гарнир ўрнига дуккаклилар, нонушта учун жўхори уни истеъмол қилиш керак. Бу билан нафақат соғлиққа ғамхўрлик қилинади, балки вазн ҳам сақланади.

    11-ой: Кунига камида медитацияга 5 дақиқа ажратиш

    Стресс инсоннинг доимий ҳамроҳи ва соғлиқни яширинча бузадиган кўринмас душмандир. Медитация кундалик стресс билан курашиш, унинг таъсирини камайтириш ёки ҳатто йўқ қилишнинг энг осон ва энг самарали усулидир. Бундан ташқари, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, медитация хурсандчилик даражасини оширади, бу йилнинг энг қайғули ойида, албатта, керак.

    12-ой: Ичкиликни ташлаш

    Карантин − стресс, ёлғизлик, бирор нарса билан ўтиши керак бўлган ортиқча вақт. Бу жуда хавфли комбинация. Баъзида буларнинг барчаси зарарсиз бўлиб туюлади, лекин аслида спиртли ичимликларнинг ҳар бири турли касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади, шунингдек, метаболизмни бузади ва уйқуга ёмон таъсир қилади. Спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш қийин бўлса, унинг миқдорини оз-оздан камайтириш тавсия этилади. Натижада ушбу зарарли одат аста-секин бартараф этилади.

    Мавзуга доир:

    • Янги йил базмидан кейин саломатликка қандай ёрдам бериш мумкин?
    • Узоқ муддатли вазн йўқотиш стратегияси: Бир йил ичида орзудаги қоматга эришиш учун нима қилиш керак?
    • Дарҳол воз кечилмаса, саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммоларга олиб келадиган 7 одат

    04.01.2022, 14:36   Изоҳ (0)   32890
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ингичка стакан, кичкина ликопча ва бирданига кўп овқатланиб юбормасликка ёрдам берадиган бошқа усуллар

    01.01.2022, 21:52

    Янги йил базмидан кейин озишга ёрдам берадиган парҳез режаси

    01.01.2022, 18:58

    Янги йил дастурхонидаги салат ва бошқа егуликларни қанча вақт сақлаш мумкин?

    01.01.2022, 08:33

    Ҳеч нарса сотиб олмай, гўзал бўлинг: косметикадан пул тежашга ёрдам берадиган тавсиялар

    30.12.2021, 20:31

    Ўсмирлар қандай ишларни мустақил бажара олиш керак?

    29.12.2021, 14:52

    Ҳайдовчиларга тавсия: тирбандликда хотиржамликни сақлаш учун нима қилиш керак?

    27.12.2021, 18:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.