• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Уларни Қатарда кўрмаймиз. ЖЧ—2022 га бормаслиги аниқ бўлган юлдуз футболчилар

    Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Сҳемпионати саралаши ҳали барча минтақаларда тўлиқ якунланмаган бўлса-да, кўпгина жамоалар мусобақага йўлланмани қўлга киритиб улгурди. Булар орасида Германия, Испания, Бразилия, Аргентина, Бельгия, Франция каби гранд жамоаларни учратиш мумкин. Португалия, Италия, Польша сингари имконияти юқори баҳоланган терма жамоалар эса кутилмаганда тўғридан-тўғри ЖЧ чиптасини қўлга кирита олмади, эндиликда улар март ойидаги ўтиш ўйинларида иштирок этади. Шунингдек, яна бир қатор жамоаларнинг тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига бормаслиги аниқ бўлиб улгурди. Ушбу мақолада мундиални ўтказиб юбориши аниқ бўлиб улгурган айрим юлдузлар ҳақида фикр юритилади.

    Ян Облак, Словения

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шахсий совринлар ва клубдаги фаолияти борасида анчагина омадли саналадиган Ян Облакнинг терма жамоада омади чопмаган. Аммо начора, ватанни танлаб бўлмайди дейишади. У борига қаноат қилишга мажбур. Словения анчадан бери йирик мусобақаларда (Европа ва Жаҳон Чемпионатлари) қатнашмай қўйган. Терма жамоа сўнгги марта 2010 йили ЖАРда бўлиб ўтган мундиалда иштирок этган.

    «Атлетико М» дарвозабони бошчилигидаги словенлар бу сафар саралашда H гуруҳида 4-ўринни эгаллади. Гуруҳда Хорватия 1-ўрин билан тўғридан-тўғри Қатарга йўл олган бўлса, иккинчи поғонадаги Россия ўтиш ўйинида иштирок этади.

    Шу тариқа дунёнинг энг қиммат дарвозабони (70 миллион евро) Жаҳон Чемпионатини ўтказиб юборади. Келаси, 2026 йили бўлиб ўтадиган мундиалда у 36 ёшда бўлади.

    Генрих Мхитарян, Арманистон

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бир неча йилдан бери Римнинг «Рома» клубида муваффақиятли ўйин кўрсатиб келаётган Генрих Мхитарян навбатдаги мундиални ҳам ўз уйидан томоша қилади. Унинг етакчилигидаги Арманистон терма жамоаси бу сафарги саралаш босқичида Ж гуруҳидан ўрин олиб, 4-ўрин билан кифояланди. Ундан олдинги ўринларни Германия, Шимолий Македония ва Руминия эгаллади.

    Арманистон терма жамоаси шу вақтга қадар ўз тарихида бирор марта Жаҳон Чемпионатида қатнашишнинг уддасидан чиқмаган. Жамоа ҳар сафар саралаш баҳсларида муваффақиятсиз иштирок билан кифояланган.

    2007 йилда, 18 ёшида терма жамоада дебют қилган Мхитарян шу тариқа тўртинчи марта терма жамоаси билан ЖЧ йўлланмасини қўлга кирита олмади. Фаолияти давомида «Рома»дан ташқари «Шахтёр Д», «Боруссия Д», «Манчестер Юнайтед», «Арсенал» каби дунёнинг номдор клубларида ёрқин ўйинлар кўрсатган истеъдодли ярим ҳимоячининг тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида кейинчалик ҳам ўйнамаслик эҳтимоли анча юқори. Боиси Мхитарян ҳозирда 32 ёшда, келаси Жаҳон Чемпионатида 37 ёшда бўлади.

    Наби Кейта, Гвинея

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Наби Кейтанинг ватани терма жамоаси — Гвинея ҳам ўз тарихида бирор марта ҳам Жаҳон Чемпионатида қатнашмаган. Терма жамоа бу сафарги ва ундан олдинги ЖЧ саралашларида ҳам муваффақиятсиз қатнашган. Жорий йилги баҳсларда эса жамоа Марокашга имкониятни бой бериб, Қатар—2022 йўлланмасидан умидини узди.

    26 ёшли Наби Кейта эса 2013 йилдан бери терма жамоада тўп суриб келмоқда ва унда ҳали Жаҳон Чемпионатларида ўйнаш имконияти мавжуд. Ярим ҳимоячи «Ливерпуль»нинг асосий ўйинчиси ҳисобланади ва терма жамоа футболчилари ичида фақат у кучли бешлик чемпионатларида тўп суради. Шундай экан, Гвинеянинг келгусидаги муваффақиятлари кўп миқдорда Наби Кейта номи билан боғлиқ бўлади.

    Эдин Жеко, Босния ва Герцеговина

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Эден Жеко гарчи Европада юқори даражали ҳужумчи сифатида қайд этилса-да, у терма жамоаси билан қўлга киритилган совринлар билан мақтана олмайди. Жеко йирик турнирлардан фақатгина 2014 йили Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Бошқа мундиалларда эса худди бу сафаргисидаги каби саралашдан ўта олмаган.

    Ушбу саралашда Эден Жеко сардорлигидаги Босния ва Герцеговина D гуруҳидан ўта олмади. Баҳслар бошланишидан аввал ҳам жамоанинг имкониятлари у қадар юқори баҳоланмаганди. Боиси гуруҳда амалдаги Жаҳон чемпиони Франциядан ташқари, Евро—2020 да ажойиб ўйин кўрсатган Украина ҳам боснияликларга жиддий бош оғриқ бўлиши кутилганди. Ва якунда шундай бўлди ҳам: французлар тўғридан-тўғри Қатар—2022 йўлланмасига эга чиққан бўлса, Украина гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, ўтиш ўйинларида иштирок этадиган бўлди.

    Эден Жеко ҳозир 35 ёшни «уриб қўйган» ва (жуда) катта эҳтимол билан келаси мундиалгача бутсиларини «михга илади».

    Пьер-Эмерик Обамеянг, Габон

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Клублар миқёсида Европани забт этган юқори даражали ҳужумчилардан яна бири Обамеянгнинг ҳам терма жамоа борасида омади чопмаган, у Габон билан на Жаҳон, на Африка доирасидаги йирик мусобақаларда айтарли натижаларга эришган.

    Ўз тарихида бирор марта ҳам мундиалларда қатнашмаган Габон бу йилги баҳсларда Муҳаммад Салоҳ бошчилигидаги Мисрдан ортда қолиб, Қатар—2022 йўлланмасидан қуруқ қолди. Бу йўлда «Арсенал» форварди Обамеянгнинг ҳам маҳорати етарли бўлмади. Обамеянг ҳозир 32 ёшда ва анчадан бери мақтана оладиган даражадаги спорт формасида эмас. Обамеянг ва таркибида ундан бошқа юқори даражали футболчи йўқлиги ҳисобга олиниб айтилса, Габоннинг кейинги Жаҳон Чемпионатига чиқиш эҳтимоли ҳам анча паст.

    Эрлинг Ҳоланд, Норвегия

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2020 йилги Голден Бой соврини соҳиби ва «Боруссия Д»нинг асосий юлдузи Эрлинг Ҳоланд ёзда кўҳна қитъанинг энг нуфузли мусобақаси ­— Европа чемпионатини ўтказиб юборганди. Энди эса у Жаҳон Чемпионатини ҳам телевизор орқали томоша қилиши аниқ бўлди.

    Киллиан Мбаппе билан бирга дунёнинг энг яхши ёш ўйинчиларидан бири бўлиб турган Ҳоланднинг мундиалда ўйнамаслиги футбол мухлислари учун унчалик ҳам яхши хабар эмас. Тасаввур қилинг-а, ҳар ўйинда ўртача 1,5 тадан гол урадиган ўйинчи агар дунё биринчилигида ҳам одатдагидек ғайриоддий ўйин кўрсатганида, миллионлаб ишқибозларга олам-олам қувонч бағишлашдан ташқари, ўзининг трансфер нархига яхшигина қўшиб олган бўларди.

    Норвегия терма жамоаси саралаш баҳсларида G гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, мундиал йўлланмасидан қуруқ қолди. Нидерландия  пешқадам сифатида тўғридан-тўғри ЖЧ га йўл олган бўлса, 2-поғонани банд этган Туркия эса ўз омадини плей-оффда синаб кўради.

    Ҳоланднинг ўзига келадиган бўлсак, у эндигина 21 ёшда ва унинг нафақат терма жамоадаги, балки бутун карьераси олдинда. У юлдузлик  касалига чалинмаган ҳолда жароҳатларни четлаб ўта олса, келажакда Месси ёки Роналду даражасига чиқиши мумкин.

    Хулоса ўрнида, Ҳоланд ва юқорида тилга олинган ўйинчилар мисолида футболнинг яна бир бор жамоавий ўйин эканлигини таъкидлаш мумкин. Роналду ва Мессининг салоҳиятига заррача ҳам шубҳа қилмаган ҳолда тан олиб айтиш керак, ҳар икки даҳонинг терма жамоасида улардан ташқари ҳам юқори даражадаги ўйинчилар талайгина бўлган.

    Қайд этиш керак, ЖЧ—2022 да қатнашиши кўзланган 32 жамоадан эндигина 13 таси маълум бўлиб улгурган. Ҳали 19 та йўлланма ўз эгасини кутиб турибди. Европа ва Африка минтақаларида март ойида ўтиш ўйинлари ўтказилса, Осиё, Жанубий ва Шимолий Америкада гуруҳ баҳслари давом этмоқда. Шундай экан, ушбу рўйхат ҳали яна янгиланади.

    01.01.2022, 21:10   Изоҳ (0)   88101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АПЛ. «Манчестер Сити» сўнгги дақиқаларда «Арсенал»дан ғалабани тортиб олди

    01.01.2022, 19:50

    Серқуёш Жарқўрғондан кўҳна Римгача. Элдор Шомуродов босиб ўтган йўл

    01.01.2022, 18:28

    Пушкашдан Мессигача. Олимпиада олтин медалини қўлга киритган машҳур футболчилар

    01.01.2022, 16:05

    Қари билганни пари билмас. Қаришни билмайдиган жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши 7 футболчиси

    01.01.2022, 11:50

    Мурод Хонтўраевдан Жамшид Кенжаевгача. Сўнгги 3 йилда вафот этган ўзбекистонлик спортчилар

    31.12.2021, 22:34

    Ишсизлик нафақаси олувчидан UFC чемпионлигига қадар. Конор Макгрегорнинг MMA’даги «қонли йўли»

    31.12.2021, 19:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.