• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Растаможка очилишини, ватанга қайтишни, уйимизга газ келишини хоҳлаймиз». Ўзбекистонликлар 2022 йилдан нималар кутяпти?

    Бир неча кун олдин «Дарё»нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида юртдошларимизга «2021 йил сиз учун қандай ўтди? 2022 йилдан нималар кутяпсиз» деган мазмундаги саволлар бериб ва энг ёзилган матнлар сайтда чоп этилиши ҳақида айтгандик. Бугунга қадар  юртдошларимиз томонидан юзлаб фикр-мулоҳазалар келиб тушди. Ваъдага мувофиқ «Дарё» уларнинг энг сараларини бир жойга жамлади.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Мадина Болтахўжаева, Тошкент вилоятидан

    Бу йил ота-она бўлишимиз ҳақидаги хушхабарни эшитдим

    2021 йил турмуш ўртоғим иккимизнинг сабримизни синаган, бир-биримизга бўлган ишончимизни янада мустаҳкамлаган йил бўлди

    Оила қурганимизга бир йил тўлар-тўлмас янги уйимда оилавий можаролар сабабли турмуш ўртоғим билан ижара уйга чиқишимизга тўғри келди. Бир йил вақт давомида квартирада яшадик.

    Турмуш ўртоғим машина тузатувчи, мен эса болалар ўсмирлар спорт мактабида тренер ўқитувчи бўлиб ишлайман.

    2021 йилда бўш ер сотиб олиб, мўъжазгина уй қурдик. Бу бизнинг биргаликда эришган биринчи ютуғимиз эди.

    Қолаверса, карьерамда ҳам анчагина ўзгаришлар бўлди. Биз аста-секин ниятларимизга эришиб борардик, аммо бўйимда бўлавермади. Кўп шифокорларга бориб даволанардим. Менга ҳам фарзанд неъмати берилармикин деб йиғлардим. Турмуш ўртоғим ҳеч юзимга солмаган. «Сабр қил» деб мени овутарди.

    Август ойининг охирларида биз ота-она бўлишимиз ҳақидаги хушхабарни эшитдик. Аллоҳга шукр, ноумид қўймади.

    Мана, 2021 йил ҳам ортда қолмоқда. Бу вақт ичида ҳаётимиздан қанча бахтли, қанча дилхирали кунлар ўтди. Аммо биз ҳаммасини чиройли сабр билан енгиб ўтдик.

    Худо хоҳласа, келаётган 2022 йилда биз янги уйимизга кўчиб ўтамиз. Оналик бахтига эришаман.

    Янги йил арафасида барча ёш оилаларга тилагим, инсонлар бир-бирини тушуниш учун баъзида бир кун, баъзида йиллар керак бўлади. Бу муддат келгунча муқаддас оилани парчалашга уринманг. Фақатгина чиройли сабр қилинг ва бир-бирингизни қадрлашда давом этинг.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Жасурбек Давлатов, Андижон вилоятидан.

    2022 йилда «растаможка» йўқ бўлди деган хабарларни ўқишни истайман

    2021 йил оғир ўтди. Лекин Аллоҳга шукр, нолимайман. Янги келаётган йилдан эса кутадиганларим жуда кўп.

    2022 йилда менга ўхшаб четда ишлаб юрган ёшларга яхши иш ўринлари яратилишини, ота-онам, оилам ёнида меҳнат қилиб, пул топиб юришни ният қиламан. Қолаверса, янги йилдан четдан автомобиль олиб киришдаги божларни (растаможка) йўқ бўлишини, «растаможка очилди» деган янгиликларни ўқишни кутиб қоламан.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Исмини ошкор қилмаган аёл, Сурхондарё вилоятидан

    Янги уйимизда болам билан бирга яшашни орзу қиламан

    Бир неча йилдан бери турмуш ўртоғим иккимиз Россияда ишлаймиз. Эрим сантехник, мен фаррошлик қиламан. Уч яшар ўғлимиз бор. Уни Ўзбекистонга опамга ташлаб келганман. Уй олиш мақсадида тиним билмай ишлаяпмиз. Мусофир юртларда яшаб, 2021 йил қандай ўтганини сезмабман ҳам.

    Бу ердаги ҳаётимдан нолимайман ҳаммаси яхши. Аммо боламнинг ҳар куни «қачон келасиз» деб сўрашлари юрагимни эзади.

    Нафақат 2022 йилдан, балки бундан кейинги ҳаётимдан ҳам кутадиганларим кўп. Энг асосийси, келаси йил соғ-саломатликда янги уйимизда байрамни фарзандим ёнида кутиб олиш.

    Очиғини айтсам, Ўзбекистонда қандайдир ўзгаришларни эмас, Аллоҳимдан фақат турмуш ўртоғимнинг умрлари узоқ бўлишини сўрайман. Чунки хўжайиним аёл кишини қадрига етадиган самимий инсон. Аллоҳ айирмаса бас. Яна бироз сабр қилсам, ҳаётимиз янада яхши бўлишига, ўзимизнинг иссиқ уйимизда барчамиз биргаликда бахтли ҳаёт кечиришимизга ишонаман.

    Шоҳиста Абдураззакова, Хоразм вилоятидан
    PhD диссертациямни ҳимоя қилиб, тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўймоқчиман

    2021 йил оиламиз учун жуда омадли келди. Тошкент шаҳридан уй сотиб олдик, ва ниҳоят ижарада яшаш азобидан қутулдик. Тўғри, қийинчиликлар жуда кўп бўлди. Аммо ҳаммасини енгиб ўтдик, алҳамдулиллаҳ.

    2019 йилдан бери хўжайиним билан хар хил квартираларда яшадик. PhD’да ўқишим билан биргаликда қўшимча дарс олиб ишладим. Турмуш ўртоғим олий маълумоти бўлмагани учун яхши иш тополмай киракашлик қиладилар. Уни топгани рўзғорга, мени ойликларим эса орзумиз учун йиғиларди. Ниҳоят бу йил энг катта ниятимизга етишдик: бир хонали бўлса ҳам ўз уйимизга эга бўлдик.

    Ҳозир ТДИУда таянч докторантман. PhD диссертациямни ҳимоя қилишга тайёргарлик кўряпман. Ишим тайёр, фақат профессорлар олдида уни ҳимоя қилишим қолди.

    Янги йилдан режалаштирган мақсадларим жуда кўп. 2022 йилдаги энг катта режам илмий ишимни ҳимоя қилиб, ўзимнинг шахсий тадбиркорлигимни йўлга қўйиш, яъни Бўстонлиқда зорбинг туризм масканини очиш.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Исмини ошкор этишни истамаган аёл, Самарқанд вилоятидан

    Келинлар ҳам оилада одамдек кўрилишини истайман

    Бу йил ҳар доимгидек зерикарли ўтди. Ҳеч қайси орзумга эришолмадим. Бу йил сиқилиш бўлиб ёдда қолмоқда.

    Мен шу йил буруцеллоз касаллигига чалиндим. Бу касаллик асабларни еб тугатаркан. Буни устига қари қайнона-қайнотам, ногирон қайноғамнинг хизматини қиламан. Оёқда юраман, мени дардим қизиқтирмайди. Улар фақат ўзига эътибор хоҳлайди. Келин ҳам чарчайди. Аммо ҳеч ким тушунишни истамайди. Аллоҳдан ўзимга фақат инсоф сўрайман. Билмай, шу инсонларни ранжитиб қўймай дейман. Шу ҳолатимдан келиб чиқиб айтсам, янги йилдан ниманиям кутишим мумкин? Орзу қилганим билан бирон нима ўзгариб қолармиди?

    Қанийди, келинлар ҳам оилада одам қаторида кўрилса, эъзозланса... Қошки эди, бизнинг қишлоғимизда ҳам газ келса, болаларим учун бокс тўгараклари очилса, эрим катта ойлик олиб, пулимиз кўп бўлса... Болаликдаги орзум амалга ошиб, шаҳарга кўчиб кетсак... Шаҳар марказидаги уйимизда оилам билан ҳеч нимага зориқмай яшасак... Қанийди, улар 2022 йилда амалга ошса...

    Дилдора Рисқулова, Самарқанд вилоятидан
    Инсон ҳаракат қилса, ҳамма орзусига етишаркан

    Университетга киролмаганимдан сўнг, ота-онам мени турмушга узатишганди. Келинлигимдан то уч фарзанднинг онаси бўлгунимча ўқимадим. Қайнота қайнонам, турмуш ўртоғимнинг хизматида бўлдим. Бирор касбни эгаллашимга имкон бермади деб анча йил ота-онамдан хафа бўлиб юрдим. Аммо кейинроқ тиббиёт коллежига кирдим. Икки йил контракт асосида ўқидим.

    Айни карантин пайтида битирганим учун ишлолмадим. Бироқ коллежда олган билимдан, амалиётда олган тажрибамдан фойдаланиб, фарзандларим қўни-қўшниларни қўлимдан келганча уколларини қила бошладим.

    2021 йил ноябрь ойида туманимизда очилган Самарқанд чет тиллар институти филиалига ҳамшира бўлиб ишга кирдим. Орзуни эрта-кечи бўлмас экан, чин дилдан ҳаракат қилсангиз, албатта, эришар экансиз. Ҳозир талабаларга ҳамшираман ва касбимдан фахрланаман. Аллоҳдан қўли енгил ҳамшира бўлишни сўраган эдим, мана қўлдан келганича уддалаяпман. 2021 йилдаги ҳаётимдан миннатдорман.

    2022 йил юртимиз ҳаётимиз бундан-да яхши кунларга бой ўцин. Аллоҳдан бутун дунёни қийнаётган ковид касаллиги барҳам топиб, барча инсонлар соғ-саломат бўлишини сўрайман.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Соҳиба, Хоразм вилоятидан

    Мени ҳам кимдир она деб чақиришини жуда ҳам хоҳлайман

    2021 йилни сарҳисоб қилиш мен учун оғир бўлди. Сабаби турмуш ўртоғим билан беш йиллик турмушимиздан сўнг, фарзандсизлигимиз туфайли ажрашдик.

    Аллоҳ сабримизни синаб, бермади. Уйидагилар эса кутишни хоҳлашмади.

    Майли, ҳаммаси ўтди. 2022 йилни жуда интизорлик билан кутяпман. Янги йилдан янги ҳаёт бошламоқчиман. Журналистика йўналишида ўқишга кирмоқчиман. Ишлаб пул топиб, уй олмоқчиман, ундан сўнг битта бўлса ҳам фарзанд асраб олиш ниятим бор. Мени ҳам кимдир она деб чақиришини жуда ҳам хоҳлайман. Ишонаман, бу йил, албатта, она бўламан.

    Маржона Жалилова, Навоий вилоятидан
    Уй, машина олдик, фарзандимиз боғчага борди

    2021 йил оиламиз учун қувончли воқеаларга бой бўлди. Чунки бу йилда биз ўз уйимизга, эскироқ бўлса-да шахсий машинамизга эга бўлдик. Фарзандимиз илк бор боғчага борди. Мен эса мактабга психолог бўлиб ишга кирдим, ўқувчиларнинг севимли устозига айландим.

    Касбим туфайли ҳозир кўплаб болаларни тўғри йўлга бошлаяпман. Энг муҳими, оилам тинч, бошпанамиз бор. Бу мен учун жуда катта бахт. Кутганимдан-да ортиқ орзуларим амалга ошгани учун 2021 йилдан миннатдорман. Келаётган 2022 йилда ватанимиз тинч, барчамизнинг тани-жонимиз соғ бўлишини Аллоҳдан сўрайман.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Ёрқиной Янгиева, Бухоро вилоятидан

    Хотинини уриб, ҳақорат қилганларга ҳукумат катта жазолар беришини хоҳлайман

    2021 йилда жуда катта қийинчиликларни бошдан кечирдим. Эрим иккинчи фарзандим қизлиги учун туғилишига қаттиқ қаршилик қилди. Мен эса уни дунёга келтиришни истадим ва ота уйимга кетишга мажбур бўлдим.

    Чунки эримнинг муносабати борган сари ёмонлашиб борди. Охирги жанжалда калтак зарбидан ҳушимдан кетиб қолдим. Ўзимга келиб, бир ярим яшар қизимни олиб, уйимга кетдим. Қайтармоқчи бўлишди, лекин мен рози бўлмадим. Чунки бу уйда қолсам, ҳомиламдан ажралишим аниқ эди.

    Ота уйимда эса онам менга кўз очирмай қўйди, қўпол гапирар, эрим ўлдирса ҳам ўша уйда яшашим кераклигини айтаверарди. Ҳатто бу йил ҳаётдан тўйиб, жонимга қасд қилмоқчи ҳам бўлдим. Бироқ қизалоғим ва ҳали туғилмаган фарзандимни ўйлаб, фикримдан қайтдим.

    Ахир бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди-ку, деб ўзимга ўзим далда бердим. Аллоҳга шукрки, дадам мен томон эдилар

    2021 йил 15 январь қизим туғилди. Қизим туғилганидаги ҳолатни айтсам: туғруқхонадан чиқишим керак, лекин борадиган жойим йўқ эди. Эрим Россияга кетганди. Аммам ўз уйига олиб кетдилар. Чақалоғим уч ойлик бўлганида ота уйимга яна келдим.

    Бир-биридан қийин кунлар секин аста ўтиб боряпти.

    Нима бўлган тақдирда ҳам ўтаётган йил мен учун яхши бўлди, деб ҳисоблайман. Чунки фарзандимнинг ҳаётини сақлаб қолдим. Ўзим оилада ёлғиз қиз фарзандлигим учун иккита қизим бўлишини ният қилардим. Оллоҳим ҳам ниятга қараб икки қиз берди. Уни ҳар бағримга босганимда бари оғриқларим унут бўлади. Майли, мен учун фарзандларим соғ-саломат юрса бўлди. Ахир ҳаёт бунда ҳам ёмон бўлиши мумкин эди-ку?!

    Ҳозир эримни алиментга берганман. 2022 йилда уй олишни ният қилганман. Насиб қилса, кейинги янги йилни ўз уйимда кутиб оламан.

    2022 йилда Ўзбекистонда эркаклар аёлини хўрламаслигини, хотинини уриб, ҳақорат қилганларга эса ҳукумат томонидан катта жазолар берилишини истардим.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Ҳикматова Дурдона, Бухоро вилоятидан

    IELTS’дан юқори балл олишни ният қиламан

    Бухоро давлат университетида 3-босқичда ўқийман. Ўқиш билан биргаликда мактабгача таълим ташкилотида методист бўлиб ишлайман.

    2021 йил давомида ҳаётимда бир-биридан яхши кунлар бўлди: йил давомида бир неча танловлар ғолиби бўлдим, халқаро конференцияларда иштирок этдим. Шунингдек, соҳам бўйича хорижда малака оширдим.

    Ички дунёйим янада ривожланди, иродали, масъулиятли, кучли, ўзига ишончи юксак бўлган шахс бўлдим. Ҳаётда ҳар қандай мусибат ўткинчи эканлигини, Аллоҳнинг раҳмати кенг эканлигини янада чуқурроқ англадим....Бу ҳаётда нафсга қул бўлмасдан, Аллоҳга ишониб, ҳалол меҳнат қилиб, борига қаноат қилинса, инсон ҳаёти кутганидан ҳам аъло даражада бўлишини тушундим.

    Энг асосийси, умримнинг бир йилида ғам-қайғу кўрмадим. Уйимизда онажоним билан бахтиёр яшаяпмиз

    Келаётган 2022 йилда ҳам орзуларим сероб, энг аввало, оилавий хотиржамлигимиз бардавом бўлишини, иш фаолиятим ва ўқишимда янада кўпроқ муваффақиятга эришишни, шахсий ҳаётда ҳам солиҳ инсон билан ҳаётимни боғлашни, IELTS’дан юқори балл олишни ният қиламан. Янги йил барчага омад, бахт ва муваффақият олиб келсин!

    ПС: Барча ўзбекистонликларни кириб келаётган 2022 йил билан муборакбод этамиз. Йилнинг ҳар бир ойи яхши янгиликларга, қувончли кунларга бой бўлсин. Оилангиздан қут-барака аримасин. 

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    31.12.2021, 17:08   Изоҳ (0)   45363
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.