• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Facebook’даги «Самарқандни қутқарайлик» гуруҳи фаоли тасдиқланмаган хабарни тарқатгани учун ҳибсга олинди

    Самарқандлик жамоат фаоли Руслан Хаирнуров тасдиқланмаган маълумотни тарқатгани учун ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz» нашри «Самаркандский вестник» бош муҳаррири ўринбосари Анастасия Павленкога таяниб.

    Фото: «Эзгулик» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти

    Фото: «Эзгулик» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти

    Журналистнинг нашрга маълум қилишича, гап «Самаркандский вестник» гуруҳидаги постни «Ўзбекистон овози» гуруҳига улашилгани ҳақида кетмоқда. Постда «Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиёзов бош шифокор лавозими учун 80 минг доллар олгани сабаб жиноий иш қўзғатилган», деб ёзилган эди.

    19 декабрь куни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда «Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасини омма олдида обрўсизлантириш, соҳа раҳбариятига ҳақоратомуз фикрларни тарқатиш мақсадида асоссиз, ноўрин ва туҳмат маълумотлар тарқатилганини» маълум қилди.

    «Шу сабабли биз маълумотлар муаллифларидан тарқатилган хабар ва мулоҳазаларни асослаб беришларини сўраймиз. Акс ҳолда, Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимларини ёлғон маълумотлар тарқатгани ва қасддан обрўсизлантиргани учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишимиз кераклигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

    Анастасия Павленконинг сўзларига кўра, пост бир кундан камроқ вақтдан сўнг ўчириб ташланган.

    Унинг фикрича, Руслан Хаирнуров ижтимоий фаоллиги учун ҳибсга олинган.

    «Самарқандда фуқаролик жамиятини истамасликларини англаб етдик. Самарқандда кераксиз ва ноқулай саволларни сўрамайдиган, думларини содиқлик билан ликиллатиб, раҳбарларнинг қонунларни қўпол тарзда бузишига, халқнинг пули, мулки ва эркинлигини ўғирлашига йўл қўядиган, шу билан бирга, бу ноқонуний хатти-ҳаракатларни оғизини кўпиртириб мақтайдиган вилоят ҳокимиятига содиқ одамлар керак», – деб ёзди у Facebook’да 28 декабрь куни.

    Журналистнинг айтишича, «Самарқандни асраймиз» («Сохраним Самарканд») гуруҳининг фаол аъзоларидан бири Руслан Хаирнуров билан биргаликда бир қатор ўта муҳим мавзулар, жумладан, шаҳарсозлик, экология, коммунал хизматлар, қонунчиликни амалга ошириш масалалари бўйича давлат идораларига кўплаб мурожаатлар қилган.

    «Аммо, кўряпсизки, Самарқандга бундай фаол фуқаролик позицияси керак эмас, шунинг учун ҳам ҳуқуқ-тартибот идоралари у ёқда турсин прокурорлар ва судьялар қўпол қонун бузилишларига йўл қўймоқда. Руслан Хаирнуров кеча тасдиқланмаган маълумотларни репост қилгани учун ҳибсга олинган. Пост муаллифлари жазоланмади, репост қилганлар эса таъқибга учради. Бу амалдаги қонунчиликка зид!» – деди Анастасия Павленко.

    «Эзгулик» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти 17 декабрь куни Руслан Хаирнуров ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди.

    Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг хабар беришича, Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари фаолни жиноят ишлари бўйича шаҳар суди судьяси Илҳом Эргашевнинг 24 декабрь куни соат 22:40 да сиртдан, айбланувчининг иштирокисиз бўлган судда қабул қилган ажримига асосан ҳибсга олган.

    «Суд ҳужжатига кўра, Самарқанд шаҳар прокурори Дилмурод Саидқулов терговдан бўйин товлагани учун Хаирнуров Руслан Равилевични ҳибсга олиш тўғрисида илтимоснома берган, қидирувга берилган, бироқ у терговга келмаган. Шу билан бирга, прокурорнинг ўзи қайд этишича, Хаирнуровнинг содир этган (тергов маълумотларига кўра) жиноий ҳаракати ижтимоий хавфлилик даражаси паст бўлган қилмишга тегишли», – дейилади хабарда.

    «Эзгулик»да эса фаолнинг уйида яқинлари билан доимий яшаб келгани, мобил телефони доим ёниқ бўлганини айтишди.

    Ташкилот, шунингдек, Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисмида БҲМнинг 300 дан 500 бараваригача жарима ёки 360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш тарзидаги жазо назарда тутилганига эътибор қаратди. «Эзгулик» фаолни ҳибсдан озод қилишни талаб қилди.

    «Бўлган воқеа Руслан Хаирнуров унга нисбатан қамоқ жазоси назарда тутилмаган қилмиши учун олдиндан озодликдан маҳрум этилганини англатади», — дейилади хабарда.

    Анастасия Павленконинг «Gazeta.uz»га аниқлик киритишича, давлат адвокати Руслан Хаирнуров аввалига эҳтиёт чорасини ўзгартириш бўйича апелляция беришни истамаган, лекин охир-оқибат ҳуқуқ ҳимоячилари аралашувидан кейин буни амалга оширган. Мурожаатни кўриб чиқиш бўйича биринчи суд мажлиси «Руслан Хаирнуров суд залига олиб келинмагани» сабаб ўтказилмади. Учрашув 31 декабрга кўчирилди.

    Туҳмат қилиш эҳтимоли бўйича жиноий иш Янги йилдан кейин кўриб чиқилиши режалаштирилган. «Gazeta.uz»нинг маълум қилишича, нашр ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлигидан изоҳ ололмаган.

    Мавзуга доир:

    • Давлат статистика қўмитаси «orginfo.uz» сайти асосчиси устидан ариза берди. Кейинроқ қўмита ушбу сайт ёпилиши тарафдори эмаслигини билдирди
    • Қашқадарёлик блогерга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди. У ёлғон хабар беришда айбланмоқда

    31.12.2021, 19:52   Изоҳ (0)   24720
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада дронлар қайд этган қоидабузарликлар бўйича жарималар қўллаш амалиёти яна йўлга қўйилди

    31.12.2021, 18:51

    «Растаможка очилишини, ватанга қайтишни, уйимизга газ келишини хоҳлаймиз». Ўзбекистонликлар 2022 йилдан нималар кутяпти?

    31.12.2021, 17:08

    Ўзбекистон ТИВ собиқ раҳбари Владимир Норов Абдулазиз Комиловга ўринбосар этиб тайинланди

    31.12.2021, 16:49

    «Пул учун ишламайман». 70 ёшида ҳам жисмоний тарбиядан дарс бераётган аёл ҳикояси

    31.12.2021, 16:28

    Янги йил муносабати билан «Янги Ўзбекистон» боғи ва Чимён дам олиш зонаси яқинидаги йўлларда айрим чекловлар жорий этилди.

    31.12.2021, 16:07

    Марғилондаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида бир фуқаро ҳалок бўлди

    31.12.2021, 14:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.