Черногория президенти Мило Жукановичнинг коронавирусга топширган тести натижаси мусбат чиқди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Маълум қилинишича, давлат раҳбари бемор билан алоқада бўлганидан сўнг инфекцияни юқтириб олган. Президент сайтида таъкидланишича, Жуканович «ўзини яхши ҳис қилмоқда». У ўзини яккалаган бўлиб, шу ҳолатда мажбуриятларини бажаришни давом этади.
Бемор билан алоқада бўлган президент олдинроқ Туркия Буюк миллат мажлиси раиси Мустафо Шентоп билан учрашувни бекор қилган. Мило Жуканович ёзда коронавирусга қарши эмланган эди.
Жуканович 59 ёшда. У 2018 йилдан буён Черногория президенти сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бунга қадар у мамлакат ҳукумати уч марта бошқарган (2003—2006 йиллар, 2008—2010 йиллар ва 2012—2016 йиллар). Черногория Югославия таркибида бўлган вақтда Жуканович президент (1998—2002 йиллар) ва бош вазир (1991—1998 йиллар) лавозимларида ҳам ишлаган.
Аввалроқ ЖАР президенти Сирил Рамафосада, БМТ бош котиби Антониу Гутерришда, шунингдек, Оқ уй матбуот котиби Жен Псакида коронавирус аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)