• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Янги йил куни қор ёғадими?

    Ўзбекистонда қор ёғиши камайиб боришига сабаб нима, Янги йил байрами куни қор ёғадими? Бу каби саволларга «Ўзгидромет» етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов ЎзАга берган интервьюсида жавоб берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Унинг сўзларига кўра, «Ўзгидромет» ўз ваколат доирасида уч муддатли об-ҳаво прогноз хабарларини ишлаб чиқади — қисқа, ўрта ва узоқ муддатли об-ҳаво прогноз хабарлари.

    Қисқа ва ўрта муддатли об-ҳаво прогноз хабарлари келгуси 5 кунлик давр учун ишлаб чиқилади ва бунда прогноз хабарларида ёғингарчиликнинг турлари (ёмғир, қор, дўл) аниқ кўрсатиб ўтилади. 5 кундан кейинги кунлар учун ишлаб чиқиладиган прогноз хабарлар узоқ муддатли об-ҳаво прогноз хабарларига кириб, бунда ёғингарчилик ва уларнинг турларини аниқ бир кунда бўлиб ўтиши кўрсатилмайди. Бу каби прогноз хабарлар ойнинг ўн кунликлари ва айрим беш кунликлар учун ишлаб чиқилади. Унда ҳаво ҳарорати ва ёғингарчиликларнинг меъёрдан кўп ёки камлиги кўрсатиб ўтилади.

    «Янги йил арафасида халқимиз Янги йил кечасини қандай об-ҳаво қаршисида кутиб олиши тўғрисидаги саволлар кўпчиликни қизиқтиради. Янги йил арафалари, яъни 30—31 декабргача яна 8-9 кун бор ва бу кунлар учун тузиладиган об-ҳаво прогнозлари узоқ муддатли об-ҳаво прогнозлар сарасига киради. ‘Ўзгидромет’ ваколат доирасида узоқ муддатли об-ҳаво прогнозларида аниқ муддат учун ёғингарчилик бўлиши кўрсатиб ўтилмайди.

    Аммо метеоролог сифатида, атмосферадаги ҳаво оқимларнинг ҳаракатини синчков таҳлил қилган мутахассис сифатида 30—31 декабрь кунлари республикамизда ёғингарчилик кутилмайди. Демак, республика аҳолиси байрамни қорли об-ҳавосиз кутиб олиши мумкин», — деган Эркин Абдулаҳатов.

    Унинг айтишича, Ўзбекистонда қиш мавсумида қор ёғиши учун шимол ва шимоли-ғарбдан совуқ ҳаво оқимлари тез-тез республика ҳудудларига кириб келиши керак бўлади.

    «Бошқача айтганда, бизнинг минтақада айни шу ҳаво оқимларидан қор ёғади. Таҳлилларга кўра, ҳозирда йил давомида совуқ ҳаво оқимларининг республика ҳудудларига кириб келиши ўтган аср охирларига нисбатан нақд икки баробарга камайган. Бунинг натижасида, 2016 йилдан бошлаб, қишда ёғиб ўтган қорлар давомийлиги ва ерда ҳосил бўлган қор қопламининг суткалаб эримасдан туриш ҳолатлари кескин камайиб кетди. Бир сўз билан айтганда, қиш мавсумида илиқ қиш кунлари сонининг ортиши кузатилмоқда», — деб қайд этган «Ўзгидромет» етакчи мутахассиси.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аҳолиси 2021 йил кириб келишини ҳам, 2020 йилни ҳам қорсиз кутиб олганди. Сўнгги йилларда энг қорли кун 2007 йилнинг биринчи куни бўлган. Қор Янги йил арафасида бошланиб, 1 январда бутун кун давомида ёғишда давом этган.

    Тошкентда метеорологик кузатувлар тарихидаги энг паст ҳарорат 1889 йилнинг Янги йил кечасида кузатилган бўлиб, 28 даража совуқ бўлган. Охирги 50 йил ичида Тошкентда бундай паст ҳарорат кузатилмаган ва бу даврда энг совуқ 1991 йил 1 январга ўтар кечаси бўлиб, Тошкентда ҳарорат 13 даража совуққача пасайган.

    Энг иссиқ Янги йил байрамлари 2009 йилдан 2010 йилга ва 2015 йилдан 2016 йилга ўтишда кузатилган бўлиб, кундузги ҳарорат 31 декабрда ва 1 январда 18—19 даража иссиқ бўлган.

    Маълумот учун, Ўзбекистон аҳолиси келаётган Янги йилда кетма-кет 5 кун дам олади. 2021 йилги Янги йил тантаналари бу гал Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ қисмида, Қибрай туманида жойлашган «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтади. Бу ерга ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Дўстлик» метро бекатидан боғга қадар бепул қатновчи автобуслар йўлга қўйилди.

    Мавзуга доир:

    • Самарқандни байрамона ёритиш учун 250 млн сўм, Жиззахни безатишга 100 млн. Ўзбекистон шаҳар ва туманларининг Янги йилга тайёргарлиги қанчага тушмоқда?
    • Янги йил байрами кунлари ўзбекистонликлар қайси хорижий давлатларга учиши мумкин?
    • Янги йил олдидан Тошкентдан Урганч, Нукус ва Бухорога қўшимча авиақатновлар жорий қилинади
    • «Ўзбекистон темир йўллари» Янги йил муносабати билан чегирмалар эълон қилди

    23.12.2021, 11:17   Изоҳ (0)   97378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзсувтаъминот» Сирдарё ҳокимининг сув таъминоти учун ажратилган 7 млн доллар ўзлаштирилгани ҳақидаги баёнотини рад этди

    23.12.2021, 10:52

    Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Уйчи туманига ҳоким бўлди

    23.12.2021, 10:26

    Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

    23.12.2021, 09:40

    Фарғона вилоятида уч кун ичида иккинчи зилзила қайд этилди

    23.12.2021, 09:06

    Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда ноқонуний балиқ овлаган браконьерлар қўлга тушди

    23.12.2021, 08:34

    Фарғоналик ўқитувчилар хорижда малака оширади, уларга вилоят ҳокимлигининг махсус устамаси тўланади

    23.12.2021, 07:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.