Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Арзонлигига учиб, қандай кийимларга ортиқча пул сарфламаслик кераклиги ҳақида Marie Claire нашри маълумот бериб ўтади.

Футер (асоси пахта бўлган мато)дан тикилган кийим-кечаклар

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Шакли ноаниқ бўлган худи ва турли рангдаги жогерлар гардеробингизда бекорга жой олиб ётганига шубҳа йўқ. Турмуш тарзи фаол бўлган ва биринчи навбатда қулайликни афзал билганларга сифатли матодан тикилган қизиқарли кийим-кечакларга эътибор бериш тавсия қилинади.

Номувофиқ бичимли ёки ноодатий принтли курткалар

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Бундай устки кийимлар ҳамма образга мос келавермагани сабаб ҳам харид борасида бачкана бўлмаган моделларга эътибор қаратиш тавсия қилинади. Аллақачон урфдан қолгани сабаб принтли курткаларни танламаганингиз яхши.

Жимжимадор тўрли кўйлаклар

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Ҳатто профессионал стилистлар ҳам бундай жимжимали кўйлаклар билан ўзига хос услуб яратишга қийналади. Аян шу сабаб ҳам гардеробдаги кийим-кечаклар сараланганда бундай моделлардан воз кечишга тўғри келади. Агар образингиз жозибали бўлишини истасангиз, ўзига хос пойабзал ва аксессуарларга эътибор қаратиш тавсия қилинади.

Болаларга хос сурат ва ёзувли футболкалар

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Янги коллекциядан ўрин олган ёки арзон бўлган тақдирда ҳам, бундай кийимларга эътибор қаратиш тавсия қилинмайди. Бундай вариантларни бола ва ўсмир ёшидагиларга қолдириб, сипороқ, ҳамма нарса билан мос тушадиган моделларни харид қилиш тавсия қилинади.

Табиий мўйнадан тикилган устки кийим

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Агар гардеробингизда шуба бўлса, кийишда давом этишингиз мумкин, аммо янги харид қилишингиз керак бўлса, яхшиси, пальто, замонавий куртка ва дублёнкаларга эътибор қаратиш тавсия қилинади.

Нималарни харид қилиш тавсия қилинади?

Сифатли трикотаж, кашмир ва жун матосидан тикилган кийимлар

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Свитерларнинг иложи борича оддий, ортиқча безакцизини танланг. Образ қизиқарлироқ бўлиши учун эса кенгроқ турадиганига эътибор қаратганингиз яхши.

Пальто

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Пальто матосининг таркибида жун бўлиши, бичими эса қоматингизга мос тушиши керак. Тўғри бичимли ёки тиззадан тушиб турадиган узунликдаги халат кўринишидаги пальтоларнинг кул ранг, қора ёки қаймоқранги энг универсал вариант ҳисобланади.

Костюм-шим

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Бичими, рангидан қатъий назар, бир хил рангдаги костюм-шим билан исталган: ишбоп, аёлларга хос ва ҳатто спорт услубида ҳам кийинсангиз бўлади. Бундан ташқари, костюмни шимдан алоҳида ёки аксинча бошқа кийимлар билан мослаб қизиқарли образ яратиш мумкин.

Кофта

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Оқ ёки гардеробингиздаги бошқа кийимлар билан мос тушадиган кофтанинг безакларсиз, бел қисмига урғу берилмаган вариантини сотиб олинг.

Джинси

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Джинси шим харид қилганда кўк рангли, классик, қоматга мос турадиган моделларга эътибор қаратинг.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов