Фарғона вилоятида 21 декабрь куни соат 08:06 зилзила қайд этилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Маълум қилинишича, зилзила эпимаркази Фарғона вилояти Риштон туманида, координаталари: 40,34 градус шимолий кенглик; 71,26 градус шарқий узунлик.
Ерости силкинишларининг эпимаркази Тошкентдан 200 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 3,2 баллга тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта 18 декабрь куни соат 10:42 да Тожикистон—Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг қатор туманларида сезилганди.
Изоҳ (0)