Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни балиқчилик соҳасини ривожлантириш истиқболлари ва кооперация асосида балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Қайд этилишича, ўтган беш йилда балиқ етиштириш ҳажми 6 бараварга ошиб, 2021 йилда 400 минг тоннага етказилди. Шунга қарамай, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятларида ҳосилдорлик гектарига 3—4 тоннани ташкил этмоқда. Ушбу ҳудудларда интенсив балиқ етиштириш ҳажми умумий ишлаб чиқаришнинг 10 фоизидан ошмаяпти.
Шавкат Мирзиёев 2022 йилда балиқ етиштириш ҳажми 600 минг тоннага етказилиши шарт эканини таъкидлади. Бунинг учун:
- Шароф Рашидов тумани тажрибаси асосида келгуси йилда 10 мингта хонадонда интенсив балиқ етиштириш йўлга қўйилади;
- хонадонларда кооперация асосида йилига 80 тоннадан ортиқ балиқ етиштирган кластерлар уч йил муддатга барча солиқлардан озод этилади;
- уйида балиқ етиштирувчилар учун «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредит миқдори 2 баробарга оширилади ва келгуси йилда 400 миллиард сўм йўналтирилади;
- балиқ етиштирувчи хонадон эгалари учун ер ва мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилиб, улар ўзини ўзи банд қилган аҳоли тоифасига ўтказилади;
- хориждан мутахассис олиб келган балиқчилик кластерларига харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.
Мавзуга доир:
- «Ўзбекчорванасл»: Исталган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжалиги етиштирган маҳсулоти учун қайтармаслик шарти билан субсидия олиши мумкин
- Қамчиқ довонида «балиқ ёмғири кузатилгани» ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди
- Ўзбекистонда 2021 йил 9 ойида қанча балиқ овлангани маълум бўлди
Изоҳ (0)