Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 42 ёшли эркак жасади кўчадан топилгани хабар берилганди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов мазкур хабар ортидан Ғузор туман прокуратураси томонидан қўшимча ўрганиш ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.

« ‘Daryo.uz’ сайтида ‘Ғузорда 42 ёшли эркак кўчадан ўлик ҳолда топилди. Марҳумнинг яқинлари унинг ўлдирилганини айтмоқда’ номли хабар чиқарилган. Хабарда кўрсатилган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида Ғузор тумани прокуратураси томонидан қўшимча равишда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейди бу ҳақда муносабат билдирган Ҳаёт Шамсутдинов.

Қўшимча қилинишича, вилоят прокуратураси томонидан текшириш устидан назорат ҳам ўрнатилган бўлиб, ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғузор туманида 42 ёшли эркак кўчадан ўлик ҳолда топилгани, марҳумнинг йиқилиб ўлганига ишонган яқинлари эса суд тиббий экспертиза хулосасини олганидан сўнг воқеада қотиллик аломати бор деган шубҳага бораётгани айтилганди.

Бу ҳақда «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган марҳумнинг беваси мазкур воқеа билан ҳеч ким қизиқмаётганини айтиб «Ҳеч ким сўрамаяпти. Эрим нега ўлди, ким ўлдирди. Кимга керак бу қотиллик, ҳеч бир раҳбар қизиқмаяпти. Мен эса эримнинг қотилини топишдан умидворман», — деганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди