Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Машина нафақат узоқни яқин қилиш, балки атрофдагиларда яхши таассурот қолдириш ва шахс имижини яратишга ҳам хизмат қилади. «Дарё» мухбири Наргиза Муродова айрим ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг қандай русумдаги автомобилларни бошқаришини аниқлади.

Юлдуз Усмонова

Фото: Instagram / @nilufarusmonova

Фото: Instagram / @nilufarusmonova

Юлдуз Усмонованинг қора рангдаги BMW Х7 автомобили бор. Уни турмуш ўртоғи 2019 йили совға қилган. Аммо хонанда камдан кам ҳолларда машинани ўзи бошқаради. Унинг йўлдаги доимий ҳамроҳи — турмуш ўртоғи Мансур Агалиев ва маъмури бўлади. Бундан ташқари, Мансур Агалиев шу йилнинг июнь ойида қора рангдаги Hongqi автомобилини ҳам харид қилди.

Озода Нурсаидова

Фото: Instagram / @ozodaofficial

Фото: Instagram / @ozodaofficial

Озода Нурсаидова 3 йилдан буён машина бошқармаётганини ва BMW X5 автомобилини ҳам синглиси Нилуфар Нурсаидова учун харид қилганини маълум қилди. Нилуфар опаси билан ҳамиша бирга. Балки, шу боис Озода Нурсаидова машина бошқаришга зарурат сезмаётгандир.

Муниса Ризаева

Фото: Instagram / @munisarizaeva

Фото: Instagram / @munisarizaeva

Муниса Ризаева айни кунларда оқ рангдаги BMW Х7 ва қора Malibu 2 автомобилларини бошқаради. У шу кунгача «Жигули», Matiz, Nexia, Nissan Qashqai ва Mercedes’нинг бир неча русумдагиларини бошқарган. BMW Х7 автомобилини эса 2019 йили харид қилган ва бу қароридан ҳеч қачон афсусланмайди.

Райҳон

Фото: Instagram / @rayhonganieva

Фото: Instagram / @rayhonganieva

Райҳон Ғаниева ҳам ҳайдовчилик борасида катта тажрибага эга. У айни кунларда оқ рангдаги Lexus Rх 350 автомобилини бошқаради. Унинг илк марта Nexia 2 русумидаги автомобилни харид қилганини маълум қилди.

Ҳосила Раҳимова

Фото: Instagram / @hosila_singer

Фото: Instagram / @hosila_singer

Ҳосила Раҳимовага шу ҳафта Дубайдан буюртма асосида қора рангдаги Toyota Land Cruiser Х4 автомобилини олиб келинди.«Илк машинам ‘Жигули’ бўлган, уни дадам раҳматли совға қилган. Ундан кейин Nexia 2 автомобилини харид қилдим. Уни анча йил бошқаргач, оқ рангли Lacetti сотиб олганман. Ундан кейин қора рангдаги Captiva ва Toyota Land Cruiser Prado’ни бошқарганман», — дейди хонанда Ҳосила Раҳимова.

Зиёда

Фото: Instagram / @ziyodamusic

Фото: Instagram / @ziyodamusic

Зиёда айни кунларда Хитойда ишлаб чиқарилаётган қимматбаҳо машиналардан бири Hongqi’ни бошқаради. У илк машинасини продюссерлик марказида ишлаб юрган кезлари харид қилган. Унинг Matiz’ида Ойбек ва Нигора ҳам доимий ҳамроҳи бўлишган.

Шаҳзода Муҳаммедова

Фото: Instagram / @shaxzoda__mukhammedova

Фото: Instagram / @shaxzoda__mukhammedova

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова айни кунларда гилос рангдаги Tracker автомобилини бошқаради. Мазкур машинани  турмуш ўртоғи Марат Хайруллаевич шу йилги туғилган кунига совға қилган. Ундан аввалги йил эса Equinox автомобилини совға қилганди.

Унинг илк машинаси Nexia 2 автомобили бўлган ва у билан автоҳалокатга учрагач, бир муддат машина бошқармаган.

Нилуфар Усмонова

Фото: Instagram / @nilufarusmonova

Фото: Instagram / @nilufarusmonova

Нилуфар Усмонова қора рангдаги Lexus LХ автомобилини бошқаради. Аммо узоқ сафарларда машинани ўзи эмас, балки маъмури Жамшид Бобожонов ҳайдайди. У хонанда Умидахоннинг турмуш ўртоғи бўлади.

Шоҳжаҳон Жўраев

Фото: Instagram / @shohjahon_djurayev

Фото: Instagram / @shohjahon_djurayev

Шоҳжаҳон Жўраев айни кунда оқ рангдаги Land Cruiser Prado автомобилини бошқаради. Худди шу русумдаги автомобиль қизиқчи Аваз Оҳун ва хонанда Ботир Қодировда ҳам бор.

Сардор Мамадалиев

Фото: Instagram / @sardor_mamadaliyev_official

Фото: Instagram / @sardor_mamadaliyev_official

Сардор Мамадалиев оқ рангдаги Toyota Land Cruiser автомобилини бошқаради. У шу кунгача қора рангдаги Lacetti  ва Captiva машиналарини ҳам харид қилган.

Паризода

Фото: Instagram / @parizodadancer

Фото: Instagram / @parizodadancer

Раққоса Паризода 2018 йилдан буён Malibu автомобилини бошқаради. Унинг илк машинаси Nexia бўлган. Ундан сўнг оқ  Lacetti ва қора рангдаги Captiva машиналарини бошқарган. Айни кунларда эса янги машина харид қилишни режалаштирмоқда.

Ситора Фармонова

Фото: Instagram / @sitorafarmonovaofficial

Фото: Instagram / @sitorafarmonovaofficial

Актриса Ситора Фармонова тўқ кул ранг Malibu машинасини бошқаради. Ундан аввал эса Lacetti машинасидан фойдаланган.

Ҳалима Ибрагимова

Фото: Instagram / @xalimaxonim

Фото: Instagram / @xalimaxonim

Қизиқчи Ҳалима Ибрагимованинг бир эмас, нақ иккита машинаси бор. У Malibu 2  ва Tracker автомобилларини харид қилган. Аммо зарурат туғилмаса, деярли машина рулига ўтирмайди. Автомобилларни, асосан, турмуш ўртоғи бошқаради.

Саида Саидбекова

Фото: Instagram /@saidasaidbekovamadumarova

Фото: Instagram /@saidasaidbekovamadumarova

Актриса Саида Саидбековага турмуш ўртоғи Malibu ва Trailblazer автомобилларини совға қилган. Актриса кайфиятига ва борадиган манзилига қараб машиналаридан бирини бошқаради.

Оғабек Собиров

Фото: Instagram / @ogabeksobirov

Фото: Instagram / @ogabeksobirov

Оғабек Собиров ҳам яқинда Trailblazer русумидаги автомобилни харид қилди. Ундан аввал анча йил Captiva машинасидан фойдаланган.

Дурдона Қурбонова

Фото: Instagram / @durdona_kurbonova

Фото: Instagram / @durdona_kurbonova

Дурдона Қурбонованинг илк машинаси Nexia 3 бўлган, ундан сўнг қора рангли Lacetti Gentrа машинасини харид қилди.

Феруза Норматова

Фото: Instagram / @feruzanormatova

Фото: Instagram / @feruzanormatova

Феруза Норматова ҳам ҳозирча Gentrа машинасини бошқаради.

Шаҳло Зоирова

Фото: Instagram / @ шахлозоирова_оффиcиал

Фото: Instagram / @ шахлозоирова_оффиcиал

Икки йил аввал «Браво» жамоаси аъзоси Шаҳло Зоировага ҳамкасблари оқ рангдаги Captiva машинасини совға қилишганди. Аммо айни кунда у оқ рангдаги Malibu автомобилини бошқаради.

Асал Шодиева

Асал Шодиева бир неча йиллардан буён Mercedes-Benz S500 автомобилини бошқаради.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Шаҳзода Матчонова

Актриса Шаҳзода Матчонова қора рангдаги Equinox автомобилини бошқаради.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди