Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳридаги «Отан корғаушилар» («Ватан ҳимоячилари») монументига гул қўйди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу ёдгорлик Иккинчи Жаҳон урушида ҳалок бўлган қозоғистонлик жангчилар хотирасига бағишлаб бунёд этилган. Баландлиги 37 метр бўлган монумент марказида ватан тимсоли — она тасвирланган. Хорижий давлатлар раҳбарлари бу ёдгорликка гул қўйиб, Қозоғистон халқига ҳурмат-эҳтиромини билдиради.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 5 декабрдан буён давлат ташрифи билан Нур-Султонда бўлиб турибди.

5 декабрь куни икки мамлакат етакчиларининг қисқа суҳбати бўлиб ўтганди.Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 декабрга мўлжалланган. Олий даражадаги музокараларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодиёт ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш иқтиқболлари муҳокама қилиниши, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши режалаштирилган.