• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сенинг жойинг Қўйлиқда эмас». Мардикорликка чиқиб ҳаёти тубдан ўзгариб кетган навоийлик талаба йигит ҳикояси

    «Дарё» «Яхшилик» лойиҳаси доирасида ҳаётий ҳикояларни тақдим этишда давом этади. Навбатдаги ҳикоя яхшилик сабаб талаба йигитнинг ҳаёти бутунлай ижобий томонга ўзгариб кетгани ҳақида. 

    Суҳбатдошимизнинг илтимосига кўра унинг исм-шарифи ошкор этилмади.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Навоий вилоятиданман. 2019 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга кирдим. Оилавий шароитим туфайли харажатларимни қоплаш учун ишлашга тўғри келди. Иш қидира бошладим, аммо қаерга бормай «студент керак эмас» деб қайтараверишди. Қанча ҳаракат қилмай тайинли иш топа олмадим. Охири мардикорликка чиқишга қарор қилдим.

    Ўша куни эрталабдан ёмғир ёғганди. Бундай об-ҳаво сабаб кунлик ишларнинг нархи ошарди, аммо ишга олиб кетувчилар ҳам шунга яраша кўп бўлмасди. Бир пайт олдимизга Spark келиб тўхтади. «80 минг сўм бераман, ертўлани тозалаш керак» деди ва иш жойининг суратини кўрсатди. Очиғи, иш бу нархга арзимасди, яъни бу юмушни бажариш учун кўпроқ пул тўланиши керак аслида. Бироқ ишни ҳеч ким олмади. Қайтиб кетишга пулим йўқлиги учун мен рози бўлиб қўя қолдим.

    Маҳмуд ака (мени ишга олиб кетган одам) шинаванда, устига-устак иқтисодчи, Канадада фирмаси бор экан. Тезда чиқишиб кетдим. Тўйтепагача Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида суҳбатлашиб кетдик.

    Манзилга етгач, тезда иш бошладим. Маҳмуд аканинг мен билан суҳбатлашгиси келди, шекилли, ёнимга келиб ёрдам беришга киришиб кетди. Гаплашиб, қандай ишни тугатганимизни билмай қолдик. Гап билан бўлиб, соат 21:00 бўлганини сезмабман ҳам. Маҳмуд акага ётоқхонага 22:00 дан кейин киргизмаслигини, тез кетишим кераклигини айтдим. Ака эса уйда бир ўзи эканини ва оиласи Канадада яшашини айтди. Агар хоҳласам бир кеча қолишим ва эрталаб шу ердан ўқишга кетишим мумкинлигини айтди.

    Шундай қилиб, Маҳмуд аканикида қоладиган бўлдим. Тун ярмига қадар суҳбатлашиб ўтирдик. Ўша куни китоблардагидан кўп билимга эга бўлдимки, менга энди ишлаган пулим ҳам керак эмасди. Аммо моддий шароитим бунга йўл қўймасди.

    Тонг отди. Эрталаб уйдан чиқиб кетаётган вақтим Маҳмуд ака қўлимга бир боғлам минг сўмлик пул тутқазди ва «Кечгача ишлаганинг учун мана 100 минг сўм. Пулни санама, ўзимга тўғри одамман» деди. Шу сабаб пулни санамай, миннатдор бўлиб, уйдан чиқиб кетдим. Ётоқхонага етиб бориб, пулни санамоқчи бўлдим. Қарасам, иккита 100 долларлик пул қатлаб қўйилган экан. Битта минг сўмликка эса «Сенинг жойинг Қўйлиқда эмас, ўқи» деб ёзилган эди.

    Очиғини айтсам, ўша пулдан қийналиб юрган пайтларим ўқишни ташлаб Россияга кетмоқчи эдим. Агар Маҳмуд ака менга ёрдам бермаганида ҳозир Россиянинг қайсидир ўрмонида ишлаб юрган бўлармидим, билмайман. Улар берган пулга уч ой давомида инглиз тили курсларига қатнадим. Ишга жойлашдим. Биргина учрашув сабаб ҳаммаси ўзгариб кетди.

    Раҳмат сизга, Маҳмуд ака!

    Хонзодабегим Аъзамова ёзиб олди.

    Лойиҳада иштирок этишни истаган юртдошларимиз ҳаётида содир бўлган ёки ўзи гувоҳ бўлган воқеаларни Telegram’даги @daryomuxbiri ’га ёзиб юборишлари мумкин.

    06.12.2021, 10:36   Изоҳ (0)   135324
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал”нинг энг “қария” футболчиси — Арда Гюлер. Туркиялик ярим ҳимоячининг лақабини биласизми?

    Спорт | 10 май, 13:20

    Ширинлик ва зарарли маҳсулотларга ўчликдан қутулиш учун уларнинг ўрнига нима ейиш керак?

    Лайфстайл | 10 май, 12:40

    G7 давлатлари Ҳиндистон ва Покистонни бир-бири билан мулоқот бошлашга чақирмоқда

    Дунё | 10 май, 12:10

    “Хусусий университетларга давлат ташкилотлари лицензия бериши нотўғри” — Нуриймон Абулҳасан

    Ўзбекистон | 10 май, 11:45

    2000 йилларнинг машҳур француз юлдузлари ҳозирда нималар билан банд?

    Лайфстайл | 10 май, 11:31

    Покистон мудофаа вазири: “Ҳиндистон билан кенг кўламли уруш бошлашдан бошқа иложимиз йўқ”

    Дунё | 10 май, 11:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.